MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бир неча суҳбатларимизда Худонинг Исроилликларга маъбадни қандай ва нималардан қуриш кераклиги ҳақида берган кўрсатмалари билан танишдик. Ўтган сафар эса ҳақиқий хизматчи қандай бўлиши лозимлигини ўргандик. Ҳақиқий хизматчи, Худо топширган вазифани хурсандчилик ва камтарлик билан бажариши керак. Ҳақиқий хизматчи Худо у орқали ишлашига йўл қўйиши лозим. Чиқиш китобининг 35 бобидан 40 бобигача халқ Худонинг кўрсатмаларига амал қилгани ҳақида ёзилган. Улар орасидаги учта бобдаги Худонинг намоён бўлиши ва халқнинг қандай ҳаракат қилгани ҳақидаги маълумотлар биз учун жуда аҳамиятлидир.

Чунки «Улар бошидан кечирган бу ҳодисаларнигн ҳаммаси биз ибрат олишимиз учун содир бўлди, замонанинг охирига етишган бизлар учун насиҳат тариқасида ёзилган». 32-34 бобларда Мусонинг 40 кечаю-40 кундуз халқдан узоқда бўлгани ҳақида ёзилган. Халқ ўшанда Хорундан нимани илтимос қилган эди? Қандай ношукрлик ва ахмоқлик, тўғрими? Ахир улар Худонинг қудратини ва ғамхўрлигини Мисрдан чиққанларидан буён кўриб келаётган эдилар-ку! Худо ҳар сафар уларнинг муҳтожлигини қондирди. Халқ Худони кўрмаган бўлса ҳам, Худо ҳар доим улар билан бирга эди. Кечаси олов устуни ичида, кундузи эса булут устуни ичида уларга йўл кўрсатиб борарди. Аммо шунда ҳам халқ Хорундан кўринадиган бир худо ясаб беришини талаб қилди. Хорун эса уларнинг айтганини қилди. Улар атайлаб Худога итоатсизлик қилди.

Хорун эса уларга тилла тақинчоқларини келтиришни буюрди.

Мисрда қул бўлиб ишлаган халқнинг тилла тақинчоқлари бўлмаган. Мисрдан чиқиб кетаётганларида Худо уларни баракалаб, мисрликларнинг ҳамма бойликларини уларга олиб берган эди. Худо эса бу бойликларни халқ Унга совға сифатида тортиқ қилишларини буюрган эди. Шайтон Худонинг исроилликларга берган бойлигини бошқача йўлда сарфлади. Халқни шунга кўндирди. Халқ тилладан бузоқ ясаб, унга таъзим қилди. Аслида бу бойликлар ҳақида Худонинг режаси бошқа эди. Худода илоҳий ва абадий режа бор эди. Биз ҳам Худо бизга берган бойликларни Худо истаганидек эмас, шайтон истаганидек ишлатмаяпмизмикан? Бир зум ўзингиз ҳақингизда ўйлаб кўринг. Худодан ҳаётингиздаги «бут»ларни кўрсатишини сўранг.

«Худойим Сен менга берган бойликларни тўғри ишлатаяпманми?»- деб сўранг. Чиқиш 32 бобга кўра халқ учун Мусо узоқ қолиб кетган, бироқ Худонинг назарида Мусо тезда қайтган. Уларнинг қилган иши учун Худо халқнинг бошига офат юбормоқчи эди. Бироқ Мусо Худога ёлвориб деди: «Агар шундай қилсанг мисрликлар бизни атайлаб халок қилиш учун олиб келдинг, деб ўйлашади. Ундан ташқари ота-боболаримизга берган ваъдангни эсла». Мусо эса Худонинг тарафида бўлганларни ажратиб олиб қолганларни ўлдиришга буюрди. Биз эса уларнинг бошига тушган воқеалардан хулоса чиқаришимиз керак. Суҳбатимизни бир оят билан якунласак: «Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган, Худо эса содиқдир. У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top