3:11

Маккажўхори маҳсулотлари

MP3

Ассалому алайкум. Қадрли тингловчилар. Ҳар сафар маккажўхори ҳақида маълумот бериб бораётганимизнинг сабаби, сизнинг соғ бўлишингизни исташимиздир. Бугунги кунда қайси мевалар ёки сабзавотларнинг инсон организмига фойдаси ва улардаги витаминлар ҳақида кўп маълумотга эгамиз. Аммо маккажўхорининг фойдаси ва ундан олинадиган махсулотлар ҳақида биладиганлар кам. Ўтган суҳбатларимиз давомида маккажўхоридан ун, крупа ва бошқа фойдали махсулотлар олиниши ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса маккажўхоридан тайёрланадиган бодроқ ва турли хил консервалар ҳақида гаплашамиз. Шу билан бирга албатта уларнинг фойдаси ҳақида ҳам маълумот бериб ўтишни унутмаймиз.

Маккажўхори «бодроғи»ни – тинчлик маҳсулоти дейишади. Лекин уни тайёрлашда махсус аппарат зарур. Маккажўхоринини ёриб бодроққа айлантириш учун ана шундай аппарат қўлланилади. Маккажўхорининг табиий оқ рангли навлари махсус аппаратга солиниб, иситилади. Нам тортиб қолган маккажўхори дони юқори температурада буғланади. Босим орта боргач катталашган донлар ёрилиб, пушка каби отила бошлайди, яъни бодроққа айланади. Бундай бодроқларни ҳамма севиб истеъмол қилади. Бодроқларни асал қўшиб ёки туз қўшиб ҳам тайёрлашади. Бодроқларни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин. Маккажўхори бодроғи юқори тўйимли маҳсулот ҳисобланади. Унинг ёрилиш жараёнида дон таркибидаги декстринлар янада ортади. Бодроқлар янада мазали бўлиши учун улар туз, шакар, карамеллар билан тайёрланади.

Уни ёғ билан ҳам истеъмол қилиш мумкин. Ширин бодроқлар тайёрлашда ёрилган маккажўхорилар дони шакар шарбатига солиб олинади. Унда 20 фоиз қанд бўлади. Ширин бодроқни сут, кофе, какао, мева шарбатлари билан, ҳамда ўзини шундайлигича истеъмол қилиш мумкин. Ëрилган донни туз эритмасига солиб олиб, тузли бодроқ ҳам тайёрланади. Шўр бодроқни шўрва билан истеъмол қилиш мумкин. Жигарранг тусдаги карамелланган ширин бодроқ ширин бодом ёки ёнғоқни эслатади ва кондитер маҳсулоти сифатида қўлланилади. Бу бодроқни ҳамма севиб истеъмол қилади, ундан ташқари у организмда тез ҳазм бўлади. Бугунги кунда бундай «қуруқ нонушта» ҳисобланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўпаймоқда.

Маккажўхорини баҳор, ёз ва куз ойларида топиш мумкин, аммо қишда-чи? Қишда маккажўхори истеъмол қилишни истаганлар уни қаердан топадилар? Айнан шунинг учун ҳам маккажўхоридан консервалар тайёрланади. Маккажўхорининг қандли нави консерва қилинади ва винегрет, салат ва шўрваларга кўк нўхат ўрнида ишлатилади. Консерваланган маккажўхори ўз таркибида кўплаб қуруқ моддалар – ёғ ва углеводларни сақлайди. Тўйимли озуқа моддаларига бойлиги билан у бошқа сабзавотли консервалардан устун туради. Оқсил таркибига кўра эса фақат кўк нўхатдан пастда туради, ҳолос. Консерваланган бўлса ҳам қандли маккажўхори таркибида А1, В1, В2 ва РР витаминлари сақланади. Маккажўхори жуда юқори калорияга эга. Масалан 100 гр маҳсулотда 320 килокаллорий бор. Маккажўхори консервалари овқат рационини хилма-хил бўлишини таъминлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top