Бангладеш. 1995 йил. Бу Идрис Мианинг гувоҳлиги. Менинг исмим Идрис Миа. Хотиним ва тўрт қизим бор. Хотинимнинг исми Раҳана. Қизларимнинг бири етти, иккинчиси 5 учинчиси 3 ва кенжаси 1 ёшда Мен ибратли мусулмонман. Аммо ҳозир ўзим ҳақимда эмас, бошқа бир мусулмон киши ҳақида гапирмоқчиман. Унинг исми Абу. У ҳаддан зиёд кўп ичганидан, баъзида ундан нафратланиб кетардик. Қишлоқда ҳеч ким Абуни ёқтирмасди. Биз аста-секин ундан яна ҳам кўпроқ нафратлана бошладик, чунки у Масиҳийликни қабул қилганди. Бир нечта масиҳий кишилар унинг уйига бориб, Абуга Исо Масиҳ ҳақида гапиришган. Абу эса Исо Масиҳни қабул қилиб, масиҳий бўлган. Қишлоқ оқсоқоллари кенгашиб, Абунинг қилган иши учун қишлоқдан ҳайдаб юборишга уйини эса ёқиб юборишга қарор қилишди.
Биз йигирма беш кишидан иборат гуруҳ тузиб, унинг уйига бордик. Биз гуруҳдагилар Абуга билдирмасдан бу ишни кутилмаганда қилмоқчи эдик. Унинг уйига яқинлашганимизда, ичкаридан Абунинг овозини эшитдик. У ибодат қилаётган эди. У қишлоқдаги ҳар битта одам учун ибодат қиларди. Исодан бизни кечиришини сўрар ва: «Раббим уларни кечир, чунки улар нима қилаётганларини билмайди», — дерди. Унинг бу гапларидан жахлимиз чиқди, чунки биз нима қилаётганимизни билардик. Жахл билан унинг уйига бостириб кириб, ўзини ҳайдаб чиқариш учун ичкарига юрдик. Бироқ қандайдир кўринмас бир куч бизни уй ичига киришга йўл қўймади. Ҳаммамизни қўрқув босди, гуруҳдагилар бирин кетин ўз уйига қараб қоча бошлади. Мен ҳам уйга кетдим. Уйга келиб ўрнимга ётдим, аммо кўзимга уйқу келмасди.
Бутун фикру ҳаёлим Абунинг қилган ибодатида эди. У нега бундай деди? Нега нима қилаётганимизни билмас эканмиз? Унинг гаплари тўғримиди? Уни ҳаёлимдан чиқариб ташлаш учун бошқа томонга ўгирилиб ётдим. Бўлмади. Охири турдим. Соат тунги 3 бўлган эди. Кийиниб Абунинг уйига қайтиб бориб: «Ким у Исо?», — деб сўрадим. У менга Исо Масиҳ гуноҳкорлар учун қандай қилиб ўз жонини берганини ва қандай қилиб нажотга эришишим мумкинлигини айтиб берди. Уч соат тинимсиз Исо Масиҳ ҳақида гаплашдик. Сўнг Исодан мени кечиришини ва ҳаётимни Унга бағишлашимни айтиб ибодат қилдим. Исо Масиҳ мени кечирди ва ҳамма гуноҳларимдан озод қилди! Қувончдан уйимга югурдим. Хотинимга ҳам эшитганларимни ва Исо Масиҳ мени қутқарганини айтиб бердим.
У ҳам болаларим билан бирга Исо Масиҳни юрагига қабул қилди. Бу янгилик тез орада бутун қишлоққа ёйилди. Қайнотам билан бирга қишлоқ оқсоқоллари бизга ҳукм чиқаришди. Ҳукмга кўра қишлоқдагиларнинг ҳеч бири мени ўз даласида ишлашга қўймас экан. Энди ишсиз қолгандим. Ишламасам оиламни ҳам боқолмасдим. Мен улардан ўйлаб кўриш учун етти кун муҳлат беришларини сўрадим. Бу орада Худованд менга бошқа бир иш берди. Қишлоқдан ҳайдалганимиз йўғ-у, аммо қизларимни масиҳий бўлганлари учун мактабдан ҳайдашди. Бироқ шу пайтгача Худонинг шодлиги юрагимизни тарк этгани йўқ. «Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, ҳа, қарғаманглар. Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар…Ëмонликка мағлуб бўлма, ёмонликни яхшилик билан мағлуб қилгин.»