3:21

Масиҳ билан ҳамма жойда эркинлик бор

MP3

Бу икки дугона Мария ва Вария ҳақидаги гувоҳлик. 1960 йиллар собиқ Совет Иттифоқи даврида улар 18 ёшда эдилар. «Қилган ишингдан пушаймон эмасмисан?», — деб сўради Мария панжара ортида ўтирган дугонасидан. «Йўқ. Агар мени қўйиб юборсалар яна Исо Масиҳнинг беқиёс муҳаббати ҳақида гувоҳлик беришни давом эттирган бўлардим. Мени қийналаяпти деб ўйлама. Мен Худовандим мени севишидан хурсандман. Менга хурсандчилик бериб Ўз исми ҳаққи бу қийинчиликларга чидаётганимдан хурсандман.» Бу Мариянинг биринчи марта дугонаси билан учрашиши эди. Дугонаси Вария озиб кетган, калтакланган ва рангпар кўринарди. Аммо унинг кўзларида Худованднинг тинчлиги ва самовий бир шодлик порларди. Бир пайтлар бу икки рус ўсмир қизлар синфдош эдилар.

Вария коммунистик ёшлар жамиятининг аъзоси бўлиб, Масиҳий синфдоши Марияни кўп қийнарди. Мария эса Вария учун ибодат қиларди. Бир куни Вария: «Сенга тушунмайман, қанақа қизсан ўзи? Мен ва бошқалар сени шунча қийнасак ҳам нега ҳаммани яхши кўрасан?»- деб сўради. Мария эса: «Худовандим менга фақат дўстингни эмас, душманингни ҳам сев, деб буюрган»- деб жавоб берди. «Сен мени ҳам яхши кўрасанми?», — деб сўради Вария. Мария эса ҳеч нарса демасдан уни меҳр билан қучоқлади. Икки дугона йиғлаб юборди. Шундан сўнг Вария Исо Масиҳни ўзининг нажоткори деб қабул қилди ва бу ҳақида ҳаммага очиқ сўзлади. Бу ҳақида Мария ота-онасига шундай деб ёзади: «Ойи биз Вария иккимиз ёш коммунистлар жамиятининг йиғилишига бордик.

Мен унга ҳозирча бу ҳақида ҳеч кимга айтмай туришини тайинладим, аммо гапларимга қулоқ солмади. Бундан буёғига нима бўлишини кўриш учун у билан бирга бордим. Коммунистик гимн тугагандан сўнг Вария ҳамма йиғилганларнинг олдига чиқиб ботирлик билан Исо Масиҳнинг гуноҳкорлар учун ўлиб-тирилгани, унга ишонган ҳар бир киши самовий нажотга эга бўлишини айтиб гувоҳлик берди. Ҳаммани гуноҳдан юз ўгириб, Масиҳга келишга чорлади. Йиғилганларнинг ҳаммаси диққат билан уни тинглашарди. Гапириб бўлгач, чиройли овози билан Худони улуғлай бошлади. Қўшиқнинг мазмуни шундай эди: «Мен Масиҳ ҳақида хушхабар айтишдан уялмайман. У хочда биз учун ўлди. Тирилиб бизни қудрат билан ҳимоясига олди.» Шундан сўнг…. Уни олиб кетишди. У ҳақида бошқа ҳеч нарса эшитмадик. Илтимос у ҳақида ибодат қилинг.»

Бир неча ойдан сўнг Мария дугонасини кўриш учун қамоқхонага борди. Кейин эса дугонасидан хат олди. Уни Сибирга сургун қилишибди. Хатида Вария шундай деган эди: «Мен чин дилдан Худога шукроналар айтаман, чунки сен орқали У менга нажот йўлини кўрсатди. Энди Худонинг йўлида юриб, яшашдан мақсадим нима эканини ва ким учун азоб чекаётганимни биламан. Мен қалбимдаги нажот ва ундан келадиган буюк шодлик ҳақида ҳаммага айтгим келяпти. Масиҳдаги Худо севгисидан бизни ким жудо қила олар экан? Ҳеч ким ва ҳеч нарса. Қийинчиликлар ҳам, қамоқхона ҳам Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қила олмайди. Юрагим Худо иноятига тўла. Мен Хушхабар айтмай туролмайман. Тилим бор экан, гапиришдан тўхтамайман. Бу ерда лагердаги маҳбусларнинг тенг ярми имонга келди. Уларнинг ҳаммаси сенга салом йўллаяптилар. Муҳаббат билан дугонанг Вариа».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top