3:17

Онангни ҳурмат қил

MP3

Бу воқеа 1950 йилда Хитойда бўлиб ўтган. «Гапир!» деб бақирди офицер, Фенг-Ченгнинг бошига қамчи билан туширар экан. «Сен билан яна кимлар ишлашини билишимиз керак». Ҳар куни коммунистлар Фенг-Ченгни турли хил йўллар билан азоблар эдилар. Шунга қарамай Фенг уларга бошқа имонли биродарлари ҳақида ҳеч нима демади. Бир куни сўроқ қиладиган киши Фенгни ўз хонасига чақиртирди. Фенг эшикдан кириб келар экан, қўллари кишанланган бир онахонни кўрди. Орқасидан таниди. Бу унинг онаси эди. Авваллари онасининг сочига оқ тушмаганди, энди унинг сочлари оқариб кетибди. Онасининг юзларига қаради. Меҳрибон юзлари ғамдан сўлиб қолган. Коммунист Ченгга: «Мен сизларнинг таълимотингизда Ўн амр борлигини эшитганман. Сизлар бу амрларга амал қилишингиз керак шундайми?

Илтимос қилиб бизга ўша ўнта амрларни айтиб берсанг?» Фенгнинг юраги титраб кетди. Коммунистнинг ҳийласини сезди. Шундай бўлса ҳам ўн амрни айта кетди. У Ўн амрдаги «Ота-онангни ҳурмат қил», деган жойига келгач, сўроқ қилаётган киши унинг гапини бўлди. «Ченг, мен сенга онангни ҳурмат қилишинг учун имконият бермоқчиман. Мана онанг шу ерда, кишанланган ҳолда қийналиб турибди. Онангни чиндан ҳурмат қилсанг, бизга бошқа биродарларинг ҳақида билганларининг ҳаммасини айтиб бер. Ваъда бераман, шу бугун кечга қолмай онанг ҳам ўзинг ҳам уйда бўласизлар. Шунда онангни ҳурмат қилиб у ҳақида ғамхўрлиқ қилишинг мумкин. Қани кўрайчи, сен чиндан ҳам Худонинг амрларига бўйсунасанми ёки йўқми?»

Фенг нима дейишини билолмай қолди. Бундай ҳолатда бирор нима дейиш мушкул эди. Фенг онасига ўгирилди-да: «Онажон, айтинг нима қилай?», — деди. Онаси унга жавобан деди: «Мен сенга ёшлигингдан Масиҳни ва Унинг муқаддас жамоатни ҳурмат қилишни ўргатиб келганман. Менинг қийналаётганларимга эътибор қилма. Сен Нажоткоримизга ва Унинг биродарларига садоқатли бўл. Агар Яхудога ўхшаб сотқинлик қиладиган бўлсанг, менинг сендай ўғлим йўқ.» Шундан сўнг Фенг онасини бошқа кўрмади. Онасини Фенгни азоблашгани каби, турли хил усуллар билан қийноққа солишди. Онанинг кучсизгина жуссаси қийноқларга дош беролмади. Азобланишлар пайтида бу дунёдан кўз юмди. Фенгни ҳам кундан-кунга турли асбоблар билан қийнашда давом этишди, бироқ Онаси васият қилганидек, Фенг биродарларини сотмади.

Ҳаворий Павлус ҳам бу каби қийноқларни бошидан кечирган. Коринфликларга ёзган мактубида у бу ҳақида шундай деган эди: «Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир. У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.»

Фақат Хитойда эмас бошқа давлатларда ҳам Масиҳнинг хушхабарига қаршилик қиладиганлар бор. Бироқ Хитой ҳақида жуда кўп гувоҳликлар эшитганмиз. Хитой имонлиларининг 1947 йилдан то 1990 йилларгача бўлган қийинчиликлари ҳақида минглаб гувоҳликлар бор. Имонлиларга бўлган таъқиб аввалгидек кучли бўлмаса ҳам ҳозир ҳам давом этмоқда. Шунинг учун азиз тингловчи биродарлар, Масиҳ ҳаққа қийналаётган биродарларингиз учун ибодат қилишни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top