3:18

Онгимиздаги қалъалар

MP3

“Худо билимига џарши бош кўтарган ќар џандай баланд иддаони џуритиб юборамиз. Ќар џандай фикрни Масиќга бўйсундириб асир џиламиз.”

Ассалому алайкум. Жамоат мустаҳкам имонлилар билан кучли. Жамоатнинг аъзоси бўлган имонли эса Худо йўлида олға юра олиши учун унга ҳалал берадиган нарсаларни Масиҳ номи ва қудрати билан қўпориб ташлаши лозим. Ќар бир кишининг онгида эски табиатидан џолган гуноќли фикрлар бўлади. Уларни џалъалар дейиш ќам мумкин. Инсон ўз кучи билан бу џалъани енгиши мушкул. Сиз џадимий филмларда ёки тарихий китобларда џалъаларни кўргансиз. Уларни одатда душмандан ќимояланиш учун џуришган. Бундай џалъалар мустаќкам бўлгани учун ќам жанг чоћида у ерга яшириниб жон саџлашган.

Џалъани ололмаган аскарлар эса охири џайтиб кетишган. Џадимий џалъалар. Онгимиздаги бундай џадимий џалъалар бизни пастга тортади. Худо йўлида мустаќкам юришимизга ќалал беради. Бу џалъаларни эса фаџатгина илоќий динамит билан бузиш мумкин. Биз эса ўша онгимиздаги џадимий џалъаларни бузиш ќаџидаги фикримиздан џайтмаслигимиз керак. Агар биз Худонинг хаџиџатини билсак ва уни ишлатишни ўргансак, шайтоннинг кучи џирџилади. Шайтон онгингиздаги ўша џалъа орџали ишлайди. Ќолатингиз џанчалик џайћули ва оћир бўлмасин, Худованд учун у ќеч нарса эмас. Бир марта сизга ёрдамга келган Худованд яна келади. Онгимиздаги ќар битта џалъа биз Худодан устун џўйган нимадир эвазига бунёд бўлган.

Биз ќаётимизда ёки онгимизда нимани Худодан устун џўйсак, ўша нарса Худонинг йўлида бизнинг йиџилишимиз ва пастга џулашимиз учун тўсиџ бўлиб џолади. Ундан ташџари бу џалъалар ичимиздаги маћрурликнинг меваси ќам бўлиши мумкин. Баъзан шайтон ўша џалъаларни саџлаб џолиш учун ичимиздаги маћрурликни џўзћатиб џўяди. Сизда маћрурлик џанчалик кучли? Нима учун шайтон ќаётимизга шундай тўсиџлар ва онгимизга мустаќкам гуноќли џалъалар џўйишга ќаракат џилади? Чунки Худога эмас ўзига сажда џилишимизни истайди. Агар шайтон одамларни тўћридан тўћри ўзига сажда џилдиришни эплолмаса, бошџа бир нарсаларга сажда џилдиришга эришади. Унинг учун одамлар Худога сажда џилмаса бас. Худо эса бизни Ўзига сажда џилишимиз учун яратган. Ќаётимизга диџџат билан џарайдиган бўлсак, ќар биримиз нимагадир сажда џиламиз.

Тўћридан-тўћри эмас, ниманидир ёки кимнидир Худодан устун џўйиш билан ўша нарсага ёки кишига сажда џиламиз. Бизнинг диџџатимиз Худодан кўпроџ бошџа бир нарсага џаратилган бўлса, ўша нарса биз учун бут бўлиб џолади. Ёдингизда бўлсин; биз нимага сажда џилсак, ўша нарсага бўйсунамиз. Бизнинг онгимиздаги ёки ќаётимиздаги џалъаларни шайтон бўйинтуруџ сифатида ишлатади. Шу орџали бизни бемалол бошџариши мумкин. Худованд бизни меќрибонлик, муќаббат иплари билан бошџаради. Шайтон эса елкамизга ўз бўйинтурућини солиб бизни соќталик ва ёлћонлар билан бошџаради. Бундай бўйинтуруџдан озод бўлиш учун эса Худонинг ќаџиџатига юз буришимиз керак. Онгимиздаги гуноќли џалъаларни вайрон џилиш учун Худонинг каломи калит бўлиб хизмат џилади. Биз Худо Каломини џанча кўп билсак, шайтоннинг ќийлаларини шунча тез англаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top