3:25

Бўғим оғриқлари

MP3

Деярли ҳар куни телевизор ва радио орқали оғриққа қарши дориларни реклама қилишади. Биз танамизнинг бирор ерида оғриқ сезганимиз ҳамон, оғриқ қолдириш ҳақида ўйлаймиз. Бўғим оғриқлари ҳам кўпчиликни ҳавотирга солаётган касалликлардан биридир. Бу бўғим оғриғини дори дармон билан босишдан олдин касалликнинг келиб чиқиш сабабини билиб олиш зарур. Бу хасталик шамоллаш, бўғимларда тузлар тўпланиши сабабли келиб чиқиши мумкин. Чунки инсон ўз ҳаёти мобайнида истеъмол қилган овқатлар таркибидаги тузлар организмда аста-секин тўплана боради. Ёш ўтган сари бу тузларнинг йиғилиши кучаяди ва оқибатда суякларнинг кўпроқ устки қисмлари бўғимларда тўпланган туз таъсирида ҳаракат қилиш, бўғимларни букиш ва турли ҳаракатларни бажариш қийинлашади.

Унинг устига озгина шамоллаш натижасида эса бўғим оғриқлари кучаяди. Ундан ташқари бошқа касалликлар туфайли ҳам бўғимлар оғриши мумкин. Мисол учун жароҳатланиш синиш ёки ёшликда суякларнинг бўғимлар олдида сингани оғриқ келтириши мумкин. Хасталикдан кўпроқ юрак шикаст топиб боради, шунинг учун қадимда каасллик ҳақида «бўғимларни ялаб туриб юракни узиб оладиган касаллик» деган хулосага келишгани ҳам бежиз эмас. Бу касаллик ёш қарини ажратмайди баробар ёпишаверади. Айрим одамлар бу касалликка ўта бефарқ қараб келаётганликлари туфайли, «шамоллабман шекилли» деб лоқайд юраверадилар. Кейин дард зўрайиб кетгач, дўхтирга мурожаат қиладилар. Шуни айтиш керакки бу касалликка йўлиққанларнинг аксариятида юрак уриши томир орқали тингланганда, товуш бўғиқ ёки уриши паст бўлганлиги аниқланган.

Чунки касаллик аввал тирсак бўғимларини, кейин кафт усти бўғимларини, оёқ бўғимларини шикастлаб сўнгра юракка етиб боради. Касалликни даволашдан олдин касалликнинг сабабини аниқлаш лозим. Шамоллаш натижасида бўғимлар оғриса, унда табиатнинг шифобахш неъматларидан фойдаланилса албатта шифо бўлади. Бўғимлар оғримаслигининг олдини олиш учун одам ҳар доим ўз баданини ҳаракатлантириб туриши ва табиатдаги ер, ҳаво, қуёш, иссиқ, совуқларга чиниқтириши зарур. Халқ табобатида бўғимлар оғриганда хом тухумни 200 гр уксус эссенциясига солинади, токи тухум сиркада чўкиб турсин. Аралашмани илиқ жойга қўйилади, 3-4 кундан сўнг юмшаган тухум 150 гр миқдордаги сариёғ билан аралаштирилади ва 2 кун сақланади.

Ушбу аралашмани бўғимлар оғриган жойга қаторасига 3 кун ётишдан олдин, уч кун эса кун ора ётишдан олдин сурилади, тез шифо беради. Хантал халқ табобатида кенг қўлланилади. Хантал уруғидан тайёрланган доривор препаратлар, уруғ порошоги ёки кунжараси, хантал эфир мойининг 2 фоизли спиртли эритмаси бўғим ҳасталикларини даволашда кенг ишлатилади. Абу Али Ибн Сино ҳам хантал уруғи билан бўғим оғриқларини даволаган. У янчилган хантал уруғини асалга аралаштириб оғриган жойга малҳам сифатида суришни буюрган. Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, карам, қовоқ, коврак, мўмиё ҳам бўғим оғриқларини шифолашда қўлланилади. Танамиз – Худонинг бизга берган совғасидир. Яратувчи танамизни парвариш қилишимизни, доимо соғлиғимизга эътиборли бўлишимизни истайди. Шунга кўра ҳаркат қиласиз деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top