3:21

Жигар касалликлари

MP3

Яратувчи бизни шу қадар донолик билан мукаммал қилиб яратганки, ҳар бир аъзомизнинг ишлаш тартибини кўриб, ҳайратланамиз. Инсон организми ниҳоятда мураккаб тузилган бўлиб, унда ҳар бир аъзонинг ўз фаолияти бор. Жигарнинг инсон организмидаги фаолияти жуда муҳимдир. У истеъмол қилинган овқат ва суюқликларни ҳазм қилишда фаол роль ўйнайди. Жигар орқали танага керакли моддалар сингади ва инсон яна шулардан қувват олади. Модда алмашинуви ҳам фақат жигар фаолияти орқали амалга оширилади. Моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўладиган ёки ташқаридан организмга кириб қолган заҳарли моддаларни зарарсизлантириб, овқат ҳазм бўлишида ва озиқ моддаларнинг ичакдан қонга сўрилишида муҳим роль ўйнайди. У оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувида қатнашади.

Айрим ҳолларда киши овқатланиш тартибига тўлиқ амал қилмайди. Овқат устига овқат ейиш энг зарарли одатлардан саналади. Турли хил ёғли овқатларни меъёридан ортиқ тановул қилиш оқибатида аста-секин жигар тўқималарини ёғ босиб, ўт пуфагида майда тошлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Наҳорга ҳаммом, жинсий алоқа ва бадан тарбиядан кейин бирданига совуқ сув ичиш, кўпинча жигарнинг жуда совуб кетишига олиб келади. Ширин шароб жигарда тиқилмалар пайдо қилади. Ширинликлар жигарга ёқади, уни семиртиради, улғайтиради ва кучли қилади, лекин улар жигарда тезда тиқилмалар пайдо қилади, чунки жигар уларни бошқа хилтларга қўшиб қаттиқ тортади. Шунинг учун жигарида шиш бор киши ширинликлардан сақланиши керак, чунки ширинликлар тезда ўтга айланади, ҳамда тиқилмалар пайдо қилади.

Организмда зарарли моддалар меъёридан ортиқ бўлганида турли хил жигар касалликлари (гепатит, жигар церрози) келиб чиқиши мумкин. Тажрибали табиб жигар ва меъда касаллигига чалинганларнинг ҳаммасини рангидан билади ва у бошқа бир далилга муҳтож бўлмайди. Масалан баданнинг ранги жигар аҳволидан далолат беради. У қизғиш оқ бўлса жигарнинг соғломлиги билинади, сариқ бўлса жигарнинг иссиқлигига, қўрғошин рангли бўлса совуқлигига далил бўлади. Жигар кучсизлиги кўпроқ совуқлик ва ҳўлликдан ёки қуруқликдан ёки жигарда тўхталиб қолган ёмон моддалардан бўлади. Инсон организми учун керакли бўлган оқсил, қанд моддалари, ёғлар, микроэлементлар, айниқса дармондориларни табиатдан етарли миқдорда олиш учун жигар муҳим ўрин тутади.

Кишининг ранги кўп ҳолларда жигар аҳволига далолат қилади. Ўт қопчаси сабабли бўладиган жигар кучсизлигига юзнинг сариқ касаллигидаги каби ранги далолат қилади. Ичаклар сабабли бўлган жигар кучсизлиги, ичак оғриқлари, ел, қорин ғулдираши, қўланж ва шунга ўхшаш белгилар билан билинади. Танага мунтазам тушиб турган спиртли ичимликлар жигар, ўт, ич фаолиятини анча бузади. Жигар ҳасталигида қуйидаги гиёҳлар шифо бўлади. Кишининг жигарида оғриқ бўлса, туянинг ўпкаси буюрилади. Маккажўхори попуги ва дони, ёш поясини суви жигар касалида ғоят фойдали ҳисобланади. Унинг таркибидаги В1,В2,В6 дармондорилар жигардаги холестеринни йўқотади, қондаги гемоглобинни мутаносиблаштиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top