2:55

Оёқ касалликлари

MP3

Одам организмида энг кўп оғирликни кўтарадиган аъзо бу оёқлардир. Кишилар баъзи бир ҳасталикларга ва шу билан бир қаторда оёқ касалликларига эътибор қилмай охир оқибат оёқдан қоладилар. Бу кишини умидсизликка тушириб қўяди. Оёқларингиз доимо соғлом, ва чаққон ҳаракат қилишини истасангиз оёқ касалликларининг келиб чиқиш сабабларини билиб олишингиз зарур. Оёқда ҳар хил касалликлар кузатилиши мумкин:

Оёқ томири тортиши. Оёқ увишиб қолиши.

Оёқда бод касали, туз йиғилиш касали.

Оёқдаги қон томирлар кенгайиши, торайиши, шамоллаши.

Оёқ шиши, сувлар йиғилиши, куйиш ва бошқа касалликлар.

Оёқда томир тортганда қаттиқ оғриқдан бемор азоб чекади, бу хасталик ҳамма ёшдагиларда, ҳатто чақалоқларда ҳам учраши мумкин. Томир асосан мускулларда тортишади, бунда болдир қисқариб, тошдек қаттиқ бўлиб қолади, оғрийди, киши уйқуда бўлса ҳам уйғониб кетади. Бундай ҳолат такрорланаверса, қон томирлари билан шуғулланадиган, нерв касаллиги мутахассисларига учраб маслаҳат олиш лозим. Томир тортиши одатда оёқни иссиқ тутмасликдан, тез шамоллашдан келиб чиқади.

Оёқ увишиши бошқача хасталик. Тананинг увишиши, оёқми, қўлми, юзми икки хил бўлади. Бири ётганда, ўтирганда, ёнбошлаганда бирор жой увишиши мумкин.

Буларнинг увишиб қолишига кўпинча катта ёки кичик қон томирларининг вақтинча кесилиб, босилиб қолиши сабаб бўлади. Иккинчиси, одам юриб кетаётганда оёғи увишиб қолади ва у тўхтаб дам олиши билан асли ҳолига келади, бундан ташқари оёқ совуқ қотса болдирдаги томир тортишади, буларнинг ҳаммаси оёқ қон-томир касаллигидан далолат беради.

Оёқда бод касали бўлса. Бунда умуртқа поғонаси атрофига йиғилиб, моддалар алмашинуви секинлашиши натижасида бўлиб оғриқ юзага келади. Бу кам ҳаракат қиладиган кишиларда кўп учрайди. Бундан ташқари ёзнинг иссиқ кунларида ҳам ёши улғайиб қолган кўпчилик отахон-онахонларимиз елкалари, оёқ-қўллари қақшаб оғришидан нолишади. Бу касаллик одатда қиш ёки эрта баҳорда шамоллаш туфайли содир бўлади.

Оёқда қон томирлар кенгайши хасталиги. Кўпинча ёши улуғ кишиларда, баъзан хомиладор аёлларда кузатилади. Бу касалликнинг келиб чиқишига нималар сабаб бўлади. Бири одам организмида липид ва холестерин моддаларининг бузилишидан бўлса, иккинчиси яллиғланиш натижасидир.

Оёқда шишлар пайдо бўлиш хасталиги ҳам турли сабабларга кўра рўй беради. Кечқурун уйқуга ётишдан олдин кўп суюқлик ичиш, шиш пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Сизни соғлик мавзусидан бошқа оила, болалар тарбияси, спорт, эркаклар мавзуси қизиқтирса бизнинг www.najot.com сайтимизга киришни маслаҳат берамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top