3:39

Эркак, машина ва аёл

MP3

Автомобилга эга бўлиш, уни бошқариш ҳар бир эркакнинг орзуси. Уйли жойли бўлган эркакнинг бўлди, ҳамма нарсага эга бўлдим, деганини эшитганмисиз. Уйли бўлган эркак, энди машина олишим керак деб ўйлайди. Эркак ва автомобилни алоҳида – алоҳида тасаввур қилиш қийин. Автомобил бошқариш фақат эркакларнинг эмас, ўсмирларнинг ва ҳатто болакайларнинг ҳам орзуси. Шунга қарамай кўпчилик эркаклар автомобилни турлича бошқарадилар. Кимдир икки қўли билан, кимдир бир қўли билан бошқаришга одатланган. Автомобилни бир қўлда бошқариш билан эркаклар мустақил кўринишга уринишади. Лекин бундай эмас. Руҳшуноснинг таъкидлашича, эркаклар шу йўл билан рулда бироз тин оладилар, негаки ўз машинасини ўзининг бир бўлаги деб ҳисоблайдилар. Нима учун аёллар машина рулини икки қўллаб ушлашади?

Чунки улар машинасини алоҳида механизм деб билишади. Шунинг учун ҳам рулни икки қўллаб ушлаб бошқаришади.

Олимлар яна шуни аниқлашдики, эркаклар автомобиль ҳақидаги гаплардан ўз ҳиссиётларини билдириш усули сифатида фойдаланишар экан. Тадқиқот муаллифи, Шарқий Лондон университетидан доктор Ян Макрури шундай дейди: «Эркаклар ўз машинаси ҳақида худди ўзлари ҳақидагидек гапиришади. Аёллар ҳиссиётларини бундай билдиришга мойил эмас ва машинани алоҳида буюм сифатида қабул қилишади. Шунинг учун ҳам аёллар кўпинча ўз машиналарига ном беришади.» Тадқиқот яна шуни аниқладики, машинани бир қўллаб бошқаришни маъқул кўрган ҳайдовчилар бўш қўл билан ниманидир ушлашни эп билишади. 46 фоиз бундай ҳайдовчилар бўш қўл билан доимо тезликни алмаштириш дастагини ушлаб боришади.

Фақат 31 фоиз аёлларгина шундай қилишади. 27 фоиз эркаклар эса бўш қўлни тиззаларига қўйишади. Эркаклар муносабат ҳақида гапиришни ёмон кўришади, бироқ уларни ўз автомобили билан боғлаб турган муносабат мутлақо бошқа нарса. Негаки улар ўзини машинаси билан бир тан деб ҳисоблайдилар. Бу эркакларнинг ҳамиша ҳадиксираб туришидан ёки кимдир тўқнашиб кетиши ёки машинасини тирнаб кетишидан қўрқиб туришидан сезилади. Машина рулини, кузовини ёки кўрсаткич панелини меҳр билан силаб қўйиш, атрофга қараб, худди «кўришгунча» деб ишора қилаётганга ўхшаш ҳаракатлар эркакларнинг бу одатини тасдиқлайди. Машиналарнинг сирли ҳаёти биз ҳақимизда айтиб бериши мумкин деб номланган тадқиқотлар кўрсатадики, ҳайдовчилар уйдагига нисбатан ишга борадиган йўлда 4 марта кўпроқ нимадир ичишади.

Сабаби улар ўз автомобилларини атроф оламдан ихота қилинган деб билишади. Одамлар автобусда ёки поездда ҳиргойи қилишмайди. Аммо ишга бораётганида йўл-йўлакай реалликдан бироз чалғиш истаги уйғонади. Кўпчилик одамлар ишга кун бошланишидан ҳозирлик кўришади. Бу ишга боргунича вақтни ёлғиз ўзи билан ўтказишнинг охирги имконияти. Хиргойи қилиш кайфиятни кўтариб, тетиклик бағишлайди. Уйга қайтишда ҳайдовчи йўл-йўлакай дам олади. Хуллас, автомобилга ҳайдовчиларнинг меҳри улар ҳақида кўп нарсани айтиб бериши мумкин. Машинасиз яшай олмайдиган одамлар одатда меҳнатсевар бўлишади, бирор дақиқани ҳам йўқотишни исташмайди. Вақт ўтиши билан автомобиль рангига бўлган эътибор ҳам ўзгаради. Агар киши 10 йил қора, кумушранг, кўк ёки кулранг машинада юрган бўлса, вақт ўтиши билан унга «ёрқинроқ» рангдаги машиналар ёқа бошлайди дея таъкидлашади тадқиқотчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top