Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Биз бир неча сафардан буён сизлар билан кечирим ҳақида суҳбатлашаяпмиз. Кимдандир ҳафа бўлиш кишининг ўзигагина зиён келтиради ҳолос. Бир инглиз мақоли бор: «Таёғ-у, тошлар суякларимни синдириши мумкин, аммо сўз ҳеч қачон менга зиён етказа олмайди».
Афсус! Бу мутлақо нотўғри! Сўзлар жуда кучли азоб, ҳатто жисмоний азоб бериши мумкин. Сизни ҳақорат қилганларида ёки алдаганларида ҳис қиладиган нафрат ва қўрқув, юрагингиз ҳаракатида ва қон таркибида жиддий ўзгаришлар келтириб чиқаради. Шафқатсиз сўзлар, даҳшатли ҳодисалар, кишида юрак хуружи ва мияга қон қуйилишига сабаб бўлиши мумкин.
Оғриқ – бу муҳим сақлайдиган клапан. Агар оёғингизни кесиб олсангиз, ҳис қилаётган оғриғингиз, сизни жароҳат олганлигингиз ҳақида огоҳлантиради ва эҳтиёткорроқ бўлишга «огоҳлантиради». Сизни севадиганлардан тасалли олишингиз ва шифокорга мурожаат қилиб, зарур бўлса жароҳатингизни тикиб қўйишлари мумкин.
Ҳақоратлангандаги нафрат ҳисси – оддий кишининг табиий реакциясидир. Агар хафачилик унчалик катта бўлмаса, нафратланганингизни тан олиб, ўзингизни қўлга олишингиз керак. Бироқ агар хафалик жиддий бўлган бўлса, бундай ҳолатда сизга ёрдам керак бўлади.
Оғриққа эътиборсиз бўлиш ярамайди. Сизга ёрдам бера олдиган ёки таскин бера оладиган одамга юрагингизни очишингиз керак. Кўпинча қалб оғриғи босилиши учун вақт керак.
Ярашиб олиш учун сизни хафа қилган киши билан суҳбатлашиб олиш етарли, бу энг яхши вариант.
Сен қалбингга оғриқ етказганимни айтасан. Мен то сенинг қалбингдаги оғриқни англаб етгунимча ва қилган ишимдан афсусдалигимни айтиб, муҳаббатимни кўрсатиб, сенга таскин бермагунимча суҳбатни давом эттираверамиз. Одатда юракдаги оғриқни олиб ташлаб, унинг тезда соғайиб кетиши учун шунинг ўзи етарли бўлади. Дезинфекция қилинган ва бинтлар билан ўралган яра тезда битиб кетади.
Бироқ ҳолатни тасаввур қилинг: сиз қаттиқ хафа бўлгансиз, сизни хафа қилган одам ҳақида бошқа эшитишни истамайсиз, гаплашишни-ку, мутлақо истамайсиз. Сиз ҳис қилаётган ғазаб ўтиб кетмайди.
Аксинча у кучайиб, чуқур хафачиликка айланади. Ҳар сафар бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ўйлаганингизда ичингизда жахлингиз қўзийди. Бу ҳиссиёт ичингизда тутаб, атрофдагиларга ёйилади. «Мен ҳеч қачон ҳеч кимга ишонмайман», — дейсиз ўз-ўзингизга, ва шундан кейин одамларнинг сизга яқинлашишларига йўл қўймасликка ҳаракат қиласиз.
Агар ҳафалик ҳисси жуда кучли бўлса, ички стресс соғлиққа ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ҳар қандай шифокор сизга қалбида оғриқлар туфайли шифо тополмаётган бемор номини айтиши мумкин. Балки, биринчи мартадаги ғазаб унчалик қўрқинчли эмасдир, аммо узоққа чўзилган хафалик хавфли. Ўз фойдамиз учун ҳам, кечирим беришни ўрганишимиз лозим.