3:35

Ғазабингизга ҳолисона ёндошинг

MP3

Ассалому алайкум. Кечирим беришга биринчи қадам бу – хафачиликни англаш, киши ўзи ва ҳис-туйғулари олдида самимий бўлишдир. Ҳафачиликка оддий инсоний жавоб бу ғазаб. Ғазаб икки бир-бирига қарама қарши усулда намоён бўлиши мумкин. Биз тажовузкор бўлиб қоламиз. Сўкиш, танқид қилиш, таҳдид билан қўлимизни пахса қилишни бошлаймиз. Агар ҳаддан ортиқ ҳаёжонда бўлсак – ҳатто ер депсиниб, қўлларимизни мушт қилиб дўққилатамиз. Индамас, маъюс бўлиб қоламиз ва ортиқ гаплашишни истамаймиз. Нарсаларимизни йиғиштирамиз. Бутун ҳатти ҳаракатларимиз билан бу одамга бошқа ишонмаслигимизни кўрсатамиз. Индамаслик тажовузкорликда жанжал ёки бақир-чақирдан кам бўлмаслиги мумкин. Ғазабини кўрсатмайдиган оилада ўсган кишилар ўзлари ҳам ҳис-туйғуларини зўрға тан оладилар.

«Мен хафа бўлаётганим йўқ» — деди бир куни танишим, қўлларини мушт қилиб менга ғазаб билан бир қараб олар экан. «Сен мени хафа қилолмайсан». Ëки бўлмаса, «Мен ҳеч ҳам бақираётганим йўқ», деб бақираётган одамни кўрсак жилмайиб қўямиз.

Ғазабингиз ҳамма нарсани еб битирадиган оташ ёки совуқ айсберг каби бўлиши мумкин. Ҳар иккала ҳолатда ҳам юз ифодангиз, ўтириш ёки туришдаги ҳаракатларингиз, овоз оҳангингиз, айтаётган сўзларингиз ғазабланаётганингиздан дарак беради.

Ҳис-туйғуларни аниқлаштириб олиш жуда муҳим. Уларни имкон қадар аниқроқ тасвирлашга ҳаракат қилинг: «Кўнглим қолди», «Жахлим чиқяпти», «Бу нарса жинимни қўзитяпти», «Мен хафа ва қайғудаман», «Бу англашилмовчиликдан саросимага тушиб қолдим, изтиробдаман». Ҳақиқий ҳис туйғуларни тан олиш ҳар доим ҳам осон эмас.

Кимдир бировнинг шахсий қадр-қимматига ўзига бўлган ишончига оғир зарба бўлиши эҳтимоли даражада қаттиқ ҳафа қилди. Агар бундай ҳолатда инсон тезда кечириб юборишга ҳаракат қилса, бу ҳатто хавфли бўлиши мумкин. Бир аёл эрининг унга нисбатан эътиборсизларча тутган иши учун ҳафа бўлди, бироқ эрининг олди-да, ўз хафалигини яшириб, кечириб юборишга қарор қилди. Аммо кейинроқ арзимаган нарса учун ҳўнграб йиғлади. Ҳамма нарса ғамгин тус олган, аёл чарчаб, тинкаси қуриганини ҳис қилди.

Бундай кўриниш ғазабнинг бостирилганидан дарак беради. Бу ҳолатда киши тушкунликка ҳам тушиши мумкин. Бундай ҳолатда инсон жаҳли чиққанини эрига ёки дўстига айтолмаса, унда бошқа бирор маслаҳатгўйига юрагини ёриши керак.

Ўзаро муносабатдаги қийинчиликларни ҳал қилишга ва муаммонинг аниқ ечимини топиш учун «Кечир» дейишнинг ўзи етарли эмас. Агар ўзингизга тўғри бўлсангиз, сизни хафа қилишган пайтда ичингизда кечаётган туйғуни аниқлаштириб олинг. Ғазабингизни бостириш учун бекорга куч сарфламанг. Аксинча кучингизни ўзингизни қўлга олиб, тинчлик ва муҳаббат билан масалани ҳал қилишга сарфланг. Муқаддас Каломда «Ғазабланиб гуноҳ қилманг»- деб ёзилган. Биринчи туйғу аксари тўғри бўлиб чиқади. Биз ўзимизни бошқара олишимиз билан, Худога мурожаат қилишимиз керак. Муқаддас Каломда кишиларнинг ибодат чоғида, юракларидаги қўрқувини, шубҳасини, ҳиёнат ёки адолатсизлик қурбони бўлганидаги ғазабини тўкиб солганлари каби мисоллар жуда кўп. Худо раҳмдил ва меҳрибондир. Эҳтимол, Унинг олдида ёмон ҳисларимизни намоён қилиш билан, қалб тинчлигига эришишда ва Ундан ёрдам олишга биринчи қадамни ташлармиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top