3:01

Кечириш кучи

MP3

Ассалому алайкум. Кечирим бериш ҳам кечирим сўраш ҳам оғир экан, бу босқичлардан қандай ўтамиз? Айбдор одам кечирим сўраши ва хафа бўлган одам кечириши учун ким бизга ёрдам беради?! Бу саволга жавобни суҳбатимиз давомида оласиз. Биз сиз билан кечиримнинг қуйидаги босқичларини кўриб чиқдик:

Ҳафачилик ва ғазабни тан олиш

Содир бўлган воқеанинг сабабини англаш

Ғазаб туйғусидан ҳалос бўлиш

Эҳтимол, бу қадамларни босиб ўтгандирсиз. Киши ўзининг ҳафа бўлганини ва ғазабланаётганини тан олиши, қийин эмас. Аста секин киши содир бўлган воқеанинг сабабини ҳам англаб етади.

Аммо ғазаб туйғусидан ҳалос бўлиш анча мураккаб масала. Сиз бу қадамларни босиб ўтган бўлсангиз ҳам, бу қадамларни билиш ва муаммони тушунишнинг ўзи сизни ҳафалик туйғусидан ҳалос қилаолмайди.

Эртами кечми, сиз кечиришга қарор қилишингиз ва муҳаббатнинг қимматли йўлини танлашингиз керак бўлади.

Қандай қилиб кечириш мумкин. Бу машаққатли қадамни ташлаш учун кучни қаердан оласиз? Худо кечирган инсонлар ҳам бошқаларни кечиришларини Худо кутади. Биз бу ҳақида гаплашганмиз. У бизга кечиришни буюрган. Бироқ, биз буни ўз кучимиз билан қилолмаслигимизни У билади. Бунинг учун бизга Худонинг амрларига итоаткорлик ва истак керак.

Агар биз бағрикенглик билан бизни ҳафа қилган кишини кечиришни истасак, У бизга ёрдам беришга ваъда қилган. Иккинчи жахон уриши даврида фашистлар ҳаммага бирдай хатар солган. Урушда бўлган боболаримиз, урушнинг, дахшатларини, гитлер қўшинининг шафқатсизларча қийноқларини гапириб беришади. Гитлер ҳаммадан ҳам кўра яҳудийлардан нафратланган. Шу сабабли, яҳудийларни ёппасига қириб юборишга буйруқ берган. Корри тен Бом эса ўз уйида яҳудийларни яширган. Бу қилган иши учун уни ва опасини тутиб концлагерга ташлашган. Нафақат Корри тен Бом фашистлар зулмидан озор чеккан ҳамма кўп йиллар давомида немислардан нафратланиб келди. Корри тен Бом ва унга ўхшаган миллионлаб кишилар фақатгина Худога умид боғлабгина кечириш мумкинлигини ҳис қилишган.

У бизга куч беради. Сиз фақат: «Мен бу одамни кечира олмайман. Илтимос, уни кечиришимга ёрдам бер», — деб сўрашингиз керак ҳолос.

Агар бу ҳақида сўрасангиз ва кечиришга қарор қилсангиз, у ҳолда ҳаракат ҳам қилинг. Юрагингизда гина сақламанг. Дилозорнинг ўзи хатоларини тушуниб етиб, сиздан кечирим сўрашга келишини кутиб ўтирманг – ўзингиз биринчи қадамни қўйинг. Сиз кечирган одам билан сидқидилдан гаплашишга ҳаракат қилинг. Агар ҳафалик ҳисси юрагингизда яна пайдо бўлиб қолса, Худо сизнинг айбларингизни ўчириб ташлаганидай, сиз ҳам уни хотирангиздан ўчириб ташлаганингизни ўз-ўзингизга эслатинг. Яра ювилган ва тикилган. У битиб кетади. Сиз озодсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top