Баъзида тишларимизни ювганимизда милкларимиз қонаётганини кўрамиз. Оғзимиздан нохуш ҳид келади. Бу парадонтоз касаллигининг илк белгилари. Бу касалликнинг олди олинмаса аста секин тишлар тушиб кетади. Нима учун парадонтоз пайдо бўлади? Бу касалликка чалинмаслик учун нималар қилиш керак? Тишларни ўраб турган тўқималарнинг сурункали шамоллаши парадонтоз дейилади. Тишларнинг қизариб қолиши эмас, оқариб, сўнг қонаши унинг белгиси ҳисобланади. Парадонтоз фақат тишга тегишли касаллик эмас, бу организм касалланишининг белгисидир. Кишида авитаминоз касаллиги пайдо бўлганда, асаб ёки эндокрин системаси касалликларида ҳам парадонтоз келиб чиқиши мумкин. Бундай пайтда қаттиқ озуқалардан истеъмол қилиш фойдали бўлади.
Ундан ташқари парадонтоз билан оғриган беморлар кундалик таомномасига карам, помидор, петрушка, қизил булғор қалампирини киритиши керак. Бу маҳсулотлар таркибидаги моддалар зарарланган тўқималарни тиклайди ва шамоллашни олади. Парадонтозда арчилмаган савзи ва лавлаги, ошқовоқ, селдер ва петрушка қайнатмаси яхши ёрдам беради. Парадонтозни умумий даволаш учун умумий мустаҳкамловчи терапия ўтказилади. Бунинг учун киши витаминлар ва турли хил дамламалар ичиши керак. Маҳаллий даволаш учун эса, шамолаш жараёнини секинлаштирадиган даво чоралари қўлланилади. Милклар перекис водород ва фурациллин билан чайилади. Ундан ташқари пародонтозни даволаш учун турли хил мазьлар сурилади.
Милкларни массаж қилиш. Мутаҳассисларнинг фикрича милкларни массаж қилиш пародонтозда энг яхши восита. Ҳар куни бармоқлар ёрдамида айлана ҳаракатлар билан милкларни массаж қилиб туриш керак. Бу милкларда қон айланиш ҳаракатини яхшилаб, шамоллашга қарши курашишни оширади. Ҳар куни бир неча марта икки-уч минутдан қилинган массаж, тишларингизни мустаҳкамлаб, унинг фаолиятини оширади. Ундан ташқари овқатланишдан олдин тишларни хона ҳароратидаги қайнаган сув билан, ромашка, календула, шалфей дамламалари билан чайиш ҳам фойдали. Кўпгина ҳолларда пародонтитни жарроҳлик амалиёти ёрдамида даволашга тўғри келади. Аммо пародонтитни жарроҳлик аралашувисиз даволашга ҳаракат қилинг. Бунинг учун ҳар кунги тишлар тозалигига, тўғри овқатланишга, организмингизда витаминларнинг етарли бўлишига аҳамият беринг.
Парадонтит безовта қилганда кўрсаткич бармоғингизга бинт боғлаб, сўнг унга пихта ёғи томизинг. Шу ёғ билан милкларингизни массаж қилинг. Бу амалиётни бир кунда икки маҳал қилинг. Оғиз бўшлиғи ҳасталикларида пихта ёғи билан облепиха ёғидан тенг миқдорда олиб, оғриган ерларга бир кунда икки уч марта суринг. Мўмиёни кўп ҳасталикларга даволигини биласиз. Бу шифобахш малҳам асосан суяк синганида, чиққанида қўлланилади. Бироқ пародонтозда ҳам мўмиё яхши фойда бериши исботланган. Мўмиё таблеткасини бир кунда бир марта бир ош қошиқ қайнаган сув билан аралаштириб, овқатланишдан бир соат олдин истеъмол қилинади. Ўн кун давомида қабул қилиш керак. Оғиз бўшлиғи ҳасталикларида халқ табобатига мурожаат қилиш яхши аммо стомотолог ҳузурига бориб, унинг маслаҳатини олиш ҳам фойдали бўлади. Саломатлигингизга жиддий эътибор берсангиз бизнинг www.najot.com сайтига ташриф буюринг.