3:08

Оилада ўсмир тарбияси

MP3

Ассалому алайкум ота-оналар. Фарзанд ўсмир ёшига етганида тарбиялаш усуллари аста-секин ўзгариши керак. Ўсмирларга қўлланиладиган тарбия ота-онанинг ҳукмронлиги асосида эмас, фарзанд билан ота-она ўртасидаги ишончга асосланган бўлади. Унга қай даражада эркинлик бериш, унинг қай даражада ишончли эканига боғлиқ. Фарзанд ҳали ёш бўлганида у ўзининг ҳатти – ҳаракати учун жавоб беролмайди. Унинг ҳатти-ҳаракати учун ота-она жавобгар бўлади. Фарзанд ўсмир ёшига етганида эса ўзича мустақил бўлишга ҳаракат қилади ва ўз ҳаракатларини ўзи бошқаришга, ўзи қарорлар чиқаришга уринади. Бундай пайтда ота-оналарнинг вазифаси боладаги ўсмирлик ёшини текис ва оғриқсиз кечишини таъминлашдир.

Ота-она ўз вазифасини бажариш учун, биринчи ўринда фарзанддаги мустақил бўлишга интилиш – табиий ҳол эканини тан олишдир. Барибир охир оқибат фарзандингиз бир кун келиб сизнинг ҳукмронлигингиздан чиқиб, мустақил бўлади. Сизнинг вазифангиз эса ўсмир фарзандингизнинг мустақил ҳатти-ҳаракатларини назорат қилиб боришдир.

Ўсмир фарзандингиз сизнинг ҳукмронлигингизнинг чегарасини ва унга бўлган муҳаббатингизни текшириб кўради. Шу тахлитда чегараларни қаерга ўрнатиш керак, деган савол сизнинг асосий муаммоингиз бўлиб қолади. Қандай муносабатда бўлиш керак, ўта қаттиқ қўл бўлиш керакми, ёки жуда юмшоқ бўлиш керакми? Ëдингизда бўлсин, сизнинг қўйган чегараларингиз қандай бўлишидан қатъий назар ҳар қандай ўсмир фарзанд ўша чегарани бир марта бўлса ҳам бузиб кўради.

Фарзанд эндигина ўсмир ёшига кира бошлаган пайтдаёқ, қаттиқ чегаралар қўйиш, агар фарзандингиз ишончингизни қозона бошласа, унга аста-секин эркинлик бериб бориш керак бўлади. Агар у ўзини рисоладагидек тутса, унга бериладиган эркинликни кўпайтиринг. Аммо нима бўлганда ҳам қаттиқ тартиб ва тарбиядан бошлаш лозим. Бундай усулнинг фойдаси кўп. Биринчидан, бундай йўл тутиш биз ота-оналарга кўпроқ фойда келтиради ва ҳуқуқимизни кўпайтиради. Ўсмирингиз кўз ўнгида яхши ота-она бўла олган бўлсангиз, у билан ўзаро муносабат ҳам яхши бўлади. Агар бошиданоқ, ўсмирга ўта юмшоқ муносабатда бўлсангиз ва ҳамма эркинликни бериб қўйган бўлсангиз, сизда уни бошқариш учун ҳеч қандай усул қолмайди.

Ундан ташқари ўсмир фарзандингиз ўзига берилган ҳаддан ортиқ эркинлик натижасида бирор бир ноқулай ҳолатга тушиб қолиши мумкин. Фарзандга ўзининг қилган ҳатти-ҳаракати учун жавоб беришни ўргатиш керак бўлади. Ëдингизда бўлсин, ҳамма ўсмирлар маълум бир даражада ота-оналарнинг бошқарувига, маслаҳатига муҳтож бўлади. Кўпгина ўсмирлар ота-оналари уларни севасликларидан нолийдилар, чунки ота-оналари уларга қаттиқ қўл бўлмайдилар. Кўпгина ўсмирлар эса ота-оналарининг вақтида берилган маслаҳатлари ва бошқарувлари учун улардан миннатдор эканликларини айтишади. Ўсмир фарзандингиз қанчалик ўзини мустақил тутишга ҳаракат қилмасин, у барибир сизнинг маслаҳатингизга ва бошқарувингизга муҳтож бўлади. Унга бирор бир нарсани қилишга имкон беринг, аммо ўша ишни қилаётганда баъзи маслаҳатлар фойдадан ҳоли бўлмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top