3:10

Ўз ҳатти ҳаракатининг оқибатини англаш

MP3

Ассалому алайкум. Фарзанд ўз-ҳатти ҳаракатининг оқибатлари қандай бўлишини билиши керак. Ўсмир фарзандингиз руҳан ўсиши, ўз ҳаракатлари учун жавоб беришни ўрганиши учун, ўзи шундай ҳолга тушиб кўриши керак. Ўсмир ўз ҳатти-ҳаракати учун жавоб беришни ўрганаётган пайтда, ота-оналар иложи борича ўзларини назорат қилиб туришларига тўғри келади. Нима қилиш керак? Ўсмир фарзандингиз нима учун ундай эмас, бундай қилиш кераклигини ўзи бошидан ўтказиши лозим. Агар ёдингизда бўлса, ёш болакайларни ҳам қилган ишига жавобгар бўлишни ўргатиш ҳақида суҳбатлашган эдик. Уч-тўрт ёшли болага, сувни кечма, ботинканг ҳўл бўлади, дейсиз, болакай барибир сизнинг кўзингизни шамғалат қилиб, ўша сувни кечади. Шундай пайтда болани бу ишни қилмасликка мажбурламанг, фақат огоҳлантиринг.

Кейин эса огоҳлантиришга ҳам қарамай қилган ҳатти-ҳаракатининг оқибати қандай бўлишини кўради. Ўсмирлик даврида қайсар, ёмон ҳатти-ҳаракати болани ота-онадан бездириб қўяди. Ўсмир фарзанд билан иложи борича бахслашмаслик керак. Чунки бахс келишмовчиликка ва ғазабга сабаб бўлади. Агар ҳақлигингизни мисол келтира олсангиз, уни шунчаки баён қилинг. Бахслашманг. Агар қизингиз бирор бир ўсмир йигит билан дўстлашганини сезсангиз, унга дархол қаттиқ чегаралар қўйишга шошилманг. Нима учун ҳозир дўстлашиш мумкин эмаслигини тушунтиринг.

Оила аъзолари бир-бирлари билан яхши муносабатда бўлишлари керак, айниқса оиладаги ўсмир фарзанд билан муносабат яхши бўлиши лозим. Ўсмир фарзанд билан ота-она салкам дўст бўлишлари керак.

Агар фарзандингиз сиз мутлақо танимайдиган бир дўстининг уйига меҳмонга боришини айтса, сиз дарҳол йўқ дейишга шошилманг. Аввало у боланинг кимлигини, қаерда туришини, ота-оналарини суриштиринг. Кейин эса нима сабаб билан меҳмонга боришини тушунтириб берсин. Агар уйи узоқ бўлмаса, тезда қайтишга, ўзини яхши тутишга ваъда берса юборишингиз мумкин. Аммо фарзандингизга вақт белгилаб беринг. Ўша вақтдан кеч қолмаслигини айтинг. Бироқ бугунги кунда кўпгина ота-оналар фарзандларининг қандай болалар билан дўстлашаётганларига эътибор қилмайдилар. Бола ота-онанинг ишончини қозониши керак. Ишонч асосланган муносабатлар ота-онанинг назоратига асосланган бўлади.

Ота –она вақтида фарзандини тўғри назоратга ола билса, бола ҳам уларнинг назорати остида ишончга кира боради. Масалан, ўғлингиз дўстининг уйида ўйнаши учун вақт белгилаб бердингиз, болангизнинг сиз айтган вақтда келган келмаганини назорат қилинг. Агар болангиз сиз айтган вақтда келса, кейинги сафар унга бемалол ишониб, дўстиникига юборишингиз мумкин. Фарзандингиз қаерга борса ҳам ўзини тўғри тутишни ўрганиши, агар ўзини тўғри тутса сизнинг ишончингизга киришини ўргатинг. Фарзандингизга баъзи чекловларни қўйганингизда ўзингизнинг қатъий бўлишингизни назорат қилинг. Сиз оилада ўзингизни қандай тутсангиз, фарзандингиз ҳам сизга шунга яраша муомала қилади. Ўсмир фарзанд ўзини яхши тутганида, унга ишонишингиз мумкинлигини айтиб, унга далда бериб қўйишни ҳам унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top