3:34

Совунда ёзилган Калом

MP3

Совет иттифоқи даврида Хитой Масиҳийлар учун энг хавфли мамлакат бўлган. Бу даврда масиҳийлар қаттиқ сиқувга олинган, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жамоатлар ёпиб ташланган, китоблар ёқиб юборилган. Масиҳийларнинг ҳаёти катта хавф остида бўлган. Шунга қарамай, Худованд бу давлатда масиҳийларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймади. Ҳар бир масиҳийнинг қалбида жасурлик ва муҳаббатни кўпайтирди. Биз сизлар билан Хитойдаги бир неча масиҳийларнинг гувоҳликларини бўлишганмиз. Бу воқеа ҳам 1995 йили Хитойда бўлиб ўтган. Ху Йонгҳай 3 га 3 метрли қамоқхона камерасида атрофга қаради. Олий маълумотли тиббий шифокор Йонгҳай тиббий тозаликка ниҳоятда эътибор берарди.

Энди эса кўриб турганларига чидаб бўлмасди. Бу хонада ювинадиган жой ҳам, ҳожатхона ҳам йўқ эди. Бу иккисининг ўрнига хона бурчагида кичик бир тешик ва деворда кран бор эди. Бу крандан тинимсиз сув оқиб турарди.

Йонгҳай бу тешик ва кран ҳам ванна ҳам хожатхона вазифасини ўташини билиб олди. У ўша хонада соқчилар эшик тагидан бериб кетадиган овқатни ейдиган бўлди. У ўша кранда юзини ювиб ўша крандан сув ичарди. Икки йил давомида бу исқирт хонадан чиқмади. Коммунистик давлат хисобланган Хитойда Йонгҳай Гао Фенг исмли киши билан жамоатни қонунийлаштириш учун ҳаракат қилди. Айнан шу «жинояти» учун уни Пекин қамоқхонасида икки йил ҳибсда сақлашди. Йонгҳай кўп вақтини ибодат қилиш, Худони эшитиш ва ёзиш билан ўтказарди.

У камерасининг деворларига Каломнинг энг муҳим қисмларини ёзиб чиқди. У Худонинг Яратувчи эканлигини Муқаддас Каломдаги оятлар билан тасдиқлаб, чуқур мулоҳазаларини ёзди. Ëзишдан чарчаганида Каломни ёд олиш билан шуғулланарди. Уни 1997 йил Май ойида озодликка чиқаришди. Унинг камераси эса худди бир катта қоғоз бўлагига ўхшарди. Деворга 50.000дан ортиқ сўз ёзилган эди. У кейинчалик шундай эслайди: «Менинг камерам, ўлимга ҳукм қилинганларнинг охирги манзили эди. Кўплаб ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслар ўша сассиқ ва тор хонада ўз ўлимларини кутганларида, девордаги ёзувлар улар учун катта шоҳидлик вазифасини ўтайди. Ўлимидан олдин Худо шоҳлигига кириш имконияти бўлади.» Йонгҳай унинг камерасига олиб келган бошқа маҳбусларга ҳам хушхабар айтиб, уларнинг дардларига малҳаб бўлган.

У бундай маҳбуслар ҳақида шундай дейди: «Уларнинг қалблари хушхабарга очиқ бўларди. Менинг ҳолатим у ерда жуда чидаб бўлмас даражада эди, бироқ тўрт ойдан кейин Худованд бу шароитга мослашишимга ёрдам берди. Қамоқдаги ҳар бир кунимда Худованд мен билан бирга эди. Энг қоронғу ва қийин дамларимда У менга ёрдам берди. У ердаги оғир шароитга ва қийинчиликларга чидашимга ёрдам берди.» Худованд бундан бир неча минг йиллар олдин Ишаё пайғамбар орқали ҳар бир фарзандига шундай ваъда берган: «Сен менинг хизматкоримсан, Мен сени танлаганман ва ҳайдаб юбормайман. Қўрқма, Мен сен биланман; Ҳавотир олма, зеро Мен сенинг Худойингман. Мен сени қувватлантираман, Ҳа, сенга ёрдам бераман, адолатли ўнг қўлим билан сени қўллайман.» (Ишаё 41:9-10) Бу сўзлар сиз учун ва биз учун ҳам айтилган ваъдадир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top