1660 йил. Англия. Бу Жон Буняннинг гувоҳлиги.
Худованд Бунянга ажойиб ва кучли гувоҳлик бериш инъомини берганди. Унда киши юрагига етиб борадиган қилиб, юракни ҳаяжонга соладиган қилиб сўзлаш қобилияти бор эди. Гарчи мактабда ўқимаган бўлса ҳам – ўқишни биларди. У жуда ёшлигида отасига ёрдам бериш учун мактабни ташлашга мажбур бўлганди. Уни масиҳийлиги учун қамоққа ташлашди. Судья уни озодликдан маҳрум қилинишдан олдин бир неча марта огоҳлантирди: «Агар бундан буён бошқа ваъзхонлик қилмасликка ваъда берсанг, сени қўйиб юбораман.» — деди у ўз курсисидан Бунянга эгилиб қараб.
«Жаноб», — деди Жон «мен Худога итоатсизлик қилгандан кўра киприкларим моғор босиб кетгунча қамоқда ўтиришни афзал кўраман.!» «Яхши, ундай бўлса сени олти йил қамоқ жазосига ҳукм қиламан. Жазони Бедфорд қамоқхонасида ўтайсан.» Бунян қамоқдалиги пайтида Муқаддас Каломни ва Жон Фокснинг «Шаҳидлар Китобини» ўқиб чиқди. Ҳамда ҳамхоналарига хушхабар айтди. У Каломдаги ҳақиқатни ва Исо Масиҳ ҳузурини бошқа томондан кашф этди. У бу ҳақида шундай деган эди: « Исо Масиҳ ҳеч қачон менга шунчалик аниқ ва кўринарли бўлмаган эди. Бу ерда мен Уни кўрдим ва ҳис қилдим».
Қамоқдалиги даврида у ёзишни ҳам бошлади. У кўпгина китоблар, қўлланмалар ёзди.
Бу китобларга ўзининг имонга келиш тарихини ҳам киритган. У қамоқдан чиқиши билан яна хушхабар айтишни бошлади. Шунинг учун ҳам бир неча ҳафтадан сўнг яна қамоққа олинди. Олти йилдан сўнг Англия қироли диний гуруҳдаги кишилар учун янги қонун чиқарди ва Бунян озод қилинди.
Бугунги кунгача Жон Бунян энг машхур ва энг яхши воизлардан бири саналади. У тез-тез Лондонга келиб катта оломон орасида воизлик қилган. Баъзида унинг ваъзларида 1,200га яқин одам қатнашар ва ваъзлар қишда эрталабки соат 7 дан бошланарди. Якшанба кунлари эса жамоат ҳовлисига одам сиғмай кетарди. Уч йилдан кейин эса Англия қироли фикрини ўзгартириб яна диний гуруҳдаги кишиларни таъқиб қилишга буйруқ берди.
Бу сафар Бунянни учинчи бор қамоққа ташлашди. Қамоқдалигида у кўплаб инсонларни ҳайратга солган китобини «Пиллигрим Саёҳатини» ёзди. Бу китобда бир масиҳийнинг Вайроналик шаҳридан Танланган шаҳаргача давом этган саёҳати ёритилган эди. Бу китобни ўқиган кўпчилик уни «дунёдаги энг яхши ҳарита» деб атаган. Бугунги кунда эса дунёдаги кўплаб мамлакатларда турли тилларда Жон Буняннинг китоблари таржима қилинган. Хитой Коммунист ҳукумати «Пиллигрим Саёҳатини» Ғарб адабиёти намунаси сифатида ўз тилига чоп эттирганида уч кун ичида бу китобнинг 200,000 нусхаси сотиб бўлинган эди. Хитой ҳукумати бу китобнинг масиҳийлар учун қанчалик қадрли эканини тасаввур ҳам қилмаган бўлса ажаб эмас. Масиҳ учун кўплаб инсонлар ҳаётларини қурбон қилганлар. Уларнинг ҳаёти ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ердан сизни таъсирлантирадиган маълумотларни топишингизга аминмиз.