3:07

Пессимист бўлиш яхшими ёмонми?

MP3

Ассалому алайкум. Бир неча сафардан буён сизлар билан Оптимизм ва Пессимизм мавзусида суҳбатлашмоқдамиз. Хўш, пессимист бўлиш шунчалик ёмонми? Аммо пессимистларнинг ҳеч кимга фойдаси тегмайди, деган фикрга келмаслик керак. Бундай инсонларнинг камчиликлари кўп бўлсада, улар ҳаётга реал қарайдилар. Бундан ташқари, пессимистлар бошқаларга қараганда ақлли, фикр доираси кенг инсонлар эканлиги аниқланган. Улар юзага келган вазиятни тўғри баҳолаш ҳамда уни назорат қилиш хусусиятига эгадирлар. Бу борада олимлар шундай дейдилар: «Пессимист бир оз хафа, тунд қиёфасида кўринса-да, у заковат эгаси. Зоҳид ва олимлар айнан шу тоифадан келиб чиқадилар».

Ғарбнинг машҳур руҳшуноси Селигманнинг фикрича, «ҳар бир компания пессимистларга муҳтож». Бу жуда қизиқ бўлди. Ахир ижобий дунёқараш кишининг бутун ҳаётини белгилайди, унинг соғлиғи, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига туртки бўлади, деган эдингиз-ку, дейишингиз турган гап. Бу фикрларнинг бари тўғри, аммо пессимистлар компаниянинг ҳозирги ҳолати, у дуч келиши мумкин бўлган муаммолардан сақлаб қолиши мумкин. Худди шу нарса, инсоннинг саломатлиги борасида ҳам акс этади. Оптимистлар доимо кўтаринки кайфиятда бўлишга интилганлари учун, кўпинча ўзларини аямайдилар. Пессимистларнинг бу борадаги эҳтиёткорлиги уларга фойда беради, турли нохушликлардан сақлайди.

Юристлар, молиявий бўлим бошлиқлари, техника хавфсизлиги бўйича масъул шахсларнинг барчаси «профессионал пессимистлар»дир. Уларнинг вазифаси раҳбариятни юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлардан хабардор қилиш ҳисобланади. Агар бу икки хислатни ўзингизда жам қилсангиз, хаётдаги қийинчиликлардан енгилмай ўтишингиз мумкин. Оптимист бўлсангиз жуда ҳам яхши, аммо пессимистлар каби бир оз эҳтиёткор бўлишга, бажарилиши қийин бўлган ишларга қўл уришдан тийилишга ўргансангиз яхши. Пессимист бўлсангиз, феъл-атворингизнинг бу томонга зўрайиб кетишига йўл қўйманг. Акс ҳолда, доимо руҳи безовта, кўнгли доимо чўккан, ҳаётдан баҳра олиш нималигини билмай ўтадиган шахс сифатида ўтасиз. Бу дунёда яшаётган инсон зоти борки ҳаётида бир марта бўлса ҳам ўз-ўзига «Мен бахтли бўламанми?», деган саволни бериб кўрган.

Ҳар бир одамнинг бахти ўз қўлида. Авваломбор, қайси оилада таваллуд топгани, унинг ота-оналари, авлод-аждодлари ким эканлиги, нима билан шуғулланганлиги, бир сўз билан айтганда наслий омилидир. Иккинчидан, ҳар биримизни индивидуал психологик хусусиятларимиз – меҳнатсеварлигимиз, иродамиз, тиришқоқлигимиз, аниқ ҳаётий мақсадларимизнинг мавжудлиги ва уларга етишиш йўлида фаолиятимизни ташкил этишимиз, ҳаётда муқаррар равишда учраб турадиган қийинчилик, тўсиқ ва муаммолардан букилмаслигимиз, вақтинча букилган тақдирда ҳам синмаслигимиз, баъзан бошимизга тушиб қоладиган оғир ҳолатдан оқилона чиқиб кета олишимиз мазкур ҳолатдан ҳаётда ўзимиз ва атрофдагиларимиз учун қимматли хулосалар чиқаришимизга боғлиқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top