3:17

Бармоқдаги чизиқлар

MP3

Эртанги кун бизга қандай «ҳадя»лар тайёрлаб қўйди экан? Мутаҳассисларнинг айтишларича бу саволга бармоқ изларига қараб жавоб топиш мумкин.

Дермотоглифларнинг яъни бармоқ, кафт ва товондаги эпидермал нақшларни ўрганувчи шахсларнинг фолбинларга, хиромантларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу борада олиб борилган ўн мингга яқин изланишлар натижасида қўллар эгасининг асаб тизими, феъл – атвори ҳақида жуда кўп маълумотларни айтиб бериши мумкинлиги маълум бўлди. Энг асосийси, уларга қараб саломатлик ҳақидаги жуда кўп нарсаларни билиб олиш мумкин. Шунингдек бармоқдаги излар хиромантия ўрганадиган кафтдаги оқиш чизиқлардан фарқли равишда бутун умр ўзгаришсиз қолади. Бармоқларда асосан илмоқли, гажакли чизиқлар учрайди.

Ëйлар эса энг кам учрайдиган нақшлар ҳисобланади. Гажакдор нақшлар одатда ўнг қўлнинг кўрсаткич ва номсиз бармоқларида, илмоқлар ва ёйлар эса чап қўлнинг кўрасткич ва ўрта бармоқларида жойлашган бўлади. Нақшлар қанчалик сийрак бўлса, эгасининг ғайриоддий қобилиятидан ёки аксинча асабларида жиддий муаммолар ва саломатлигининг жойида эмаслигидан далолат беради. Ëйсимон чизиқлари бор кишиларнинг омади юришмаганини билиш қийин эмас. Текширувларга кўра улар касалликларга анча чидамсиз бўлиб, уни оғир қабул қиладилар. Эмланишни ҳам ёқтирмайдилар. Наркоз, иссиқ ҳаво, алкогол бундай кишилар учун оғир мусибат деса бўлади. Бу ҳам етмагандек «ёй» эгаларининг феъли оғирлигини айтмайсизми! Кундалик ҳаёт икир-чикирлари бундай кишилар учун ҳеч гап эмас.

Агар бундай кишилар қўли остида ишласангиз борми, нақ эзиб юборади. Бошлиғининг бармоғидаги гажакдор нақш бўлганларга ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Чунки дерматоглифика бўйича ўтказилган текширувларда маълум бўлишича, золимлиги бўйича ном қозонган ва одамлар юрагига қўрқув солган кишиларнинг бармоқларида гажакдор излар бор экан. Кўп миқдордаги гажаклар эгасининг феъл-атвори ҳам худди ўз гажаклари каби фасоҳатлидир. Агар гажаклар ўнг қўлда бўлса, демак бундай одам сал нарсага қизишиб кетиб, дарров босиладиганлар тоифасидандир. Агар гажаклар чап қўлда бўлса, бундай одам гина сақлайдиган ва ичимдагини топ дейдиганлардан ҳисобланади. Улар ҳатто васвасага мойил бўладилар. Бармоқ учларида илмоқлар сурати бўлган кишилар ҳақида кўпгина яхши сўзларни айтиш мумкин. Бир сўз билан айтганда феъл-атвори тилла одам.

Дермотоглифика бундай одамларга ўзига ҳос қобилиятни топмаган бўлсада, уларнинг соғлиқларига ҳавас қилса арзийди. Текширувларда келтирилган маълумотларга кўра айнан шундай дерматоглифика кўпроқ 90 ёшдан ошган кишиларда кузатилар экан. Мутаҳассисларнинг сўзларига қараганда нафақат бармоқлар, кафтлар ҳам жуда қизиқарли маълумотлар бера олар экан. Бу ерда жуда нақшлар кам учрайдиган ҳолат бўлиб, уларнинг мавжудлиги хавотирга асос бўлади. Асабий ва руҳий бузилишлардан озор чекадиган кишиларнинг кафтларида нақшлар кузатилади. Кафтларга қараб ташхис қўйиш усулини ирсиятшунослар асаб тизимидаги ўзгаришларни аниқлаш учун аллақачон қўллашмоқда. Шу каби текширувлар бегона болани фарзандликка олаётган ота-оналар учун жуда асқотади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top