3:20

Ўғилми ёки қиз?

MP3

Оилада фарзанд туғилиши кўнгилларга қувонч олиб келади. Лекин баъзи ота-оналар ана шу қувончни ҳам турлича қабул қилишади. Шунинг учун фарзанд кутаётган ота-оналарни икки хил тоифага ажратиш мумкин. Биринчиси, гўдакнинг ўғил қизлигини табиий қабул қилишса, иккинчи тоифадагилар ё ўғил ё қизни интиқлик билан кутаётганлардир. Фарзандлари ўғил ё қиз бўлишини орзиқиб кутадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Кўриниб турибдики, туғилажак фарзанднинг кимлигини билиш муаммоси у ҳали дунёга келмасиданоқ бошланади. Бир профессорнинг саккиз қизи бўлган ва у ўғли бўлишини жудаям истаган. У хотини ҳар гал ҳомиладор бўлганида унинг қорнига қулоғини тутар ва «бу гал албатта ўғил бўлади» деб шивирларкан. Тақдир ҳазилини қарангки, профессор ҳар гал хотинини тўлғоқ тутиб туғруқхонага олиб боргандан кейин дeразага боқар ва пушти тасма боғланган халтачага кўзи тушаркан.

Саккизинчи марта ҳам қизли бўлганидан кейин у тақдирига тан берибди. Ҳар бир эр-хотинлар ҳомиланинг ўғил ёки қизлигини билишга қизиқадилар. Бунинг ишончли манбаси борми? УТТдан бошқа. Чунки УТТ ҳам кўп ҳолларда адашар экан. Маълум бўлишича бор экан. Биринчиси бу – оғиздан оғизга кўчган белгилар. Бу белгилар йиллар ва авлодларда синалган дейишади. Лекин қуйидаги белгилар кўпинча ҳам хато бўлиб чиқади.

Агар ҳомиладор аёлнинг қорни кенг ва юмалоқ бўлса қиз, чўзинчоқ бўлса ўғил туғилади.

Ўғил ёки қизда ҳомиладорлик турлича бўлади. Аслида биринчи гал ҳомиладор бўлган аёл ўғил туғса ёки бошқоронғиликни бемалол ўтказиб кейинги гал қийналса ёки асабийлашса бу ҳомила қиз дегани эмас.

Қиз болалар онадаги гўзалликни тортиб олишади, ҳомиладор аёлнинг юзида доғлар пайдо бўлади. Аслида эса тоза тери ҳомиладор аёлнинг тўғри овқатланаётганидан далолат беради, жигарида ҳеч бир муаммо йўқлигиниям билдиради.

Ҳомила ўғил бўлса, аёл тузланган, қиз болада эса ширинликлар ейишни хуш кўради. Лекин ҳар бир гўдакнинг дунёга келиши онанинг соғ-саломатлиги билан боғлиқ.

Кўпчилик эшитган бўлса керак, туғилажак боланинг қиз ёки ўғил бўлиши бўлажак ота-онанинг қандай овқатланишига ҳам боғлиқ экан. Кўпгина мамлакатларда ўғил ё қиз фарзанд кўришни истаган ота-оналарга дўхтирлар томонидан махсус пархез курслари тавсия этилади. Бу тартиб қоидаларга эр-хотин фарзанд кўриш эҳтимоли бўлган 3 ҳафта ичида риоя қилишлари керак.

Мутахассисларнинг фикрича ўғил бола учун пархез кўпроқ тузламалар билан амалга оширилади. Ўғил кўришни истаган ота-онага тузли ва консерваланган егуликлар, гўшт ва колбаса маҳсулотларининг барча турлари, вино, пиво тавсия этилади. Қиз бола учун пархезда ҳаммаси аксинча, тузламалар умуман мумкин эмас. Газли ичимликлар, дудланган маҳсулотлар картошка, пишлоқ тавсия этилмайди. Гўшт озгина миқдорда. Лекин нон ва ёнғоқнинг исталган тури, асал, мураббо, мевалар… Истаганча тановвул қилиш мумкин. Арифметик усул бола жинсини аёлнинг ёши – тоқ ёки жуфт сонларни кўрсатиши билан боғлайди. Бу нуқтаи назар тарафдорлари ҳисоб-китобларнинг аниқлигини таъкидлайдилар. Демак, жуфт ёшдаги аёл қиз фарзанд кўриши учун йилнинг жуфт ойларида, ёши тоқ сонни кўрсатган аёл эса тоқ сонлардан ҳомиладор бўлиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top