Бу воқеа 1975-1992 йиллар Лубнондаги фуқаролар уруши пайтида юз берган. Мери Коури ўшанда атиги ўн етти ёшда эди. Бу пайтларда мусулмон кишилар Масиҳийларга қарши тиш қайраган бўлиб, Мери ва унинг оиласидагиларни ҳам тинч қўймаётган эди. Бир куни бир тўда мусулмонлар келиб уни ва оиласидагиларнинг ҳаммасини уйлари олдида тиз чўктириб қўйишди. Мусулмон оқсоқолларидан бири Мери ва унинг оиласидагиларга таҳдид қила бошлади: «Динингдан юз ўгириб, Мусулмонликни қабул қилмасаларинг, ҳаммаларингни битта қўймай қириб ташлаймиз».
Исо Масиҳга ҳам иблис шундай таклиф берган эди: «Ҳамма гуноҳкорларни қутқариш режангдан воз кеч, бўлмаса хочга михланасан».
Аммо шунда ҳам Исо Масиҳ хочни танлаганини Мери биларди. Мери ҳам шундай қарор қилди: «Мен масиҳий сифатида сувга чўмдирилганман. Ва Худованд менга: «Имонингда қайтма!»,- деган. Мен Худога бўйсунаман. Ҳеч қачон имонимдан воз кечмайман, отавер.» Мусулмонлардан бири унинг орқасида туриб ўқ отди. Мериннинг бутун оиласини қириб ташлашди. Икки кундан кейин Қизил Хоч Мерининг қишлоғига кириб келганида, Мерининг жони ҳали узилмаган эди. Аммо ўқ қизнинг умуртқа поғонасини тешиб ўтган ва бир умрга мажруҳ қилиб қўйган эди. Қизил Хоч хизматчилари етиб келганида у худди Исо Масиҳ каби хочда михлангандай, қўллари ёйилиб, тирсагидан букилганча ётарди. У қўлларини қимирлата олмасди. Бу фожеадан кейин Мери Худованд Каломи орқали таскин топди.
Энди мажруҳ бўлиб қолганига қарамай, ҳаётида Худонинг режаси борлигини биларди. Жаҳолатга ботган кишилар уни ўн етти ёшида оиласидан ва соғлиғидан айиришган бўлса ҳам, имонидан ва эътиқодидан айира олишмади. У мажруҳ ҳолида Худо уни ишлатиши мумкинлигига амин эди. У шундай деган: «Ҳамманинг ўз вазифаси бор. Мен энди ҳеч қачон жисмоний меҳнат қила олмайман ва турмушга ҳам чиқолмайман. Шунинг учун ҳам мен ҳаётимни отамнинг томоғига тиғ тортган, онамни ҳақоратлаб, пичоқлаган ва мени ўлдиришга уринган мусулмонларга бағишлайман. Мен қолган ҳаётимни улар каби Худони тилга олиб, ёвузлик қилаётганларни Масиҳга яқинлаштириш учун яшайман. Менинг ҳаётим улар учун худди ибодат каби бўлади.»
Мерининг гувоҳлиги кўпгина имонлиларни руҳлантирди. Уларнинг баъзиларини ўлдиришди, баъзиларига жароҳатлар етказишди яна баъзилари эса Лубнондаги уруш пайтида ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлишди. Худди Мери каби имонига содиқ қолган бир киши каби урушга ва таъқибларга қарамай, ўз юртида қолганлар ҳам бўлди. Ўша киши қишлоғида кетаётган урушларга қарамай, Худога хизмат қилишда давом этди. Кунларнинг бирида унинг уйига снаряд тушиб портлади. Бу портлашдан бешта қўшнининг уйи ва оиласи портлаб кетди. Тасодиф туфайли ўлмай қолган бўлса ҳам бу киши контузия бўлиб қолди. Шунга қарамай, Худога хизмат қилишни тўхтатмади. У 1990 йилда шундай деган эди: «Одамлар ҳар куни Худога келмоқдалар. Чунки улар Худога муҳтож».