2:58

Террористларга хушхабар

MP3

1990 йил. Перу. Бу 22 ёшли Франсисконинг гувоҳлиги. «Мен Сендеристадаги террористларга хушхабар етказмоқчиман», деди кўзларидан олов чақнаб ёшгина талаба йигит. Унинг шаҳри Лимада одамлар сони 7 миллионга яқинлашиб қолган эди. Чунки Сендериста террористларининг ҳужумларидан қўрққан яқин атрофдаги қишлоқ ва шаҳар четидаги кишилар Лимага кўчиб келаётган эдилар. Сендериста террористлари кўпчиликни қириб ташлаётган пайт эди. «Мен қочмоқчи эмасман. Мен уларга қарши ўз хушхабарим билан жанг қиламан», — деди яна иштиёқ билан ўша йигит. Худо бу Исо Масиҳ шаҳидининг ибодатларига жавоб берди. Бир куни Франсиско Миллий Сарой ёнидан ўтиб кетаётганида унинг олдидан бир машини секинлашиб ўтиб кетди.

Террористлар сарой ёнида бомба қўйилган машинани қолдириб кетишди. Пoлициячилар эса Франсискони тутиб ундан гумон қилиб қамаб қўйишди. Уни энг қаттиқ назорат қилинадиган қамоқхонага олиб боришди. Уни тўртинчи қаватга Сендриста террористлари қамалган жойга олиб киришди. У ўз қисматидан нолиб вақтини бекор ўтказмади. У Худонинг бу режасига тайёр эди. У тайёргарлик кўрганди. У Коммунист инқилобчиларига қандай хушхабар етказиш ҳақида яхши ўрганганди. У жуда эҳтиёткорлик ва мулойимлик билан террористларга Худонинг муҳаббати ҳақида гапирга бошлади. Маҳбуслар орасидаги Мария исмли ҳушрўй бир аёл уни диққат билан тинглади.

Унинг ёши 24 да бўлиб Лима Университетининг талабаси эди. У ҳам Сендериста террористлари ҳаракатига қўшилган ва унинг иши яраланган террористларни ҳукумат қўлига тириклай тушмаслиги учун отиб ташлаш эди. Франсисконинг сўзларини тинглар экан, у тўсатдан шундай деди: «Худо қўли қонга булғанган мендай бир аёлни ҳам севиши мумкинми?», — деб сўради ишонқирамай. Франсиско унга тавба ибодатини ўргатди. Мария Франсиско билан бирга тавба ибодатини қилгач, Худо чиндан ҳам уни севиши ва кечириши мумкинлигини ҳис қилди.

Франсиско ноҳақ қамалган эди. У озод қилишмади. Бир йилдан сўнг уни қатл қилишди. Бу йил ичида эса у олтмишга яқин террористларни имонга киритди. Худонинг муҳаббати тош юракли террористларнинг юракларига кириб бориши билан улар Худонинг фарзандларига айланишарди.

Франсиско шу ернинг ўзида бир жамоат ташкил қилди. Бу ердаги жамоат вақт ўтгани сайин янги имонлилар билан тўларди. Франсиско Худога бўлган садоқати туфайли йўлдан адашган кўплаб террористларни Худо билан таништирди.

У Муқаддас Калом мактабида ўқир экан, террористларга хизмат қилишни, уларга хушхабар айтишни мақсад қилиб қўйган ва Худодан шуни сўраган эди. Худо унинг ибодатига жавоб берди. Франсиско уни қамоққа ташлаганларидаёқ, Худо ҳаётидаги ёмонликни яхшиликка айлантиришини сезган эди. Худо унинг ноҳақ қамалганлигини қалбидаги орзусини амалга оширишга ишлатди. Кейин эса Худо унинг ҳаракатларини марҳаматлади, кўпларни Худо шоҳлигига олиб келди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top