3:12

Яхши чўпон

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна азизлар сизлар билан радио орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, биз сизлар билан жамоатлар ҳақида аввалги эшиттиришларимиз орқали кўплаб суҳбатлар уюштирган эдик. Келинг, бугун чўпонлар ҳақида бироз фикр юритсак.

Умуман чўпон, ХХI аср масиҳий етакчиси қандай бўлиши керак? Исо Масиҳ бугунги кунда ҳам ҳар бир масиҳий инсон учун ёрқин мисол бўлиб қолишга менинг ишончим комил. У дунёдаги энг “профессионал” хизматчидан ҳам бюукроқдир. Сабабини азизлар тарифлаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. У Ўзини барча инсонлар учун қолаверса барча чўпонлар учун қурбон қилган чўпондир.

Раббимиз Исо Масиҳ Ўз шогирдлари билан хафтасига икки соат ўтказмас эди. У Ўз шогирдлари билан бирга яшар эди. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, ҳозирги кунда ҳам юраги тўлиқ Худовандга қаратилган чўпонлар ва масиҳийлар билан ҳам яшаяпти. Нафақат яшаяпти, уларга ғамҳўрлик қилади ва улар билан ҳаётнинг бутун оғирликларини бирга бўлишади.

Исо Масиҳ умуман Ўз жамоатдошларини айбламайди. Уларни қаътиятсиз, иродасиз хизматчи деб билмайди. Фақатгина барча биродарларимизни ва чўпонларни Ўзи хоҳлагандек қўришни истайди холос. У уларнинг ҳаётларини тўлиқ ўзгартиришга ва турмушларига янги маъно киритишга ҳаракат қилади. Бунинг учун У Ўзининг шогирдларини тарбиялайди, уларнинг шахсий ҳаётларига кириб бориб, уларни кўпинча қаттиқ фош этади.

Раббимиз Исо Масиҳ ҳақиқий йўлбошчидир. Шундай экан, азиз биродарлар, Худованд ҳаётимизнинг туб тубигача киришига йўл бериб, ҳаётимизни тўлиқ Унинг қўлларига топширайлик. Эътибор берсак шогирдлик ҳақида китоблар жуда кам ёзилган. Айниқса бу ҳақида ваъзлар ҳам кам эшитамиз. Энг ачинарлиси шундаки, охирги пайтларда маҳаллий жамоатда жонли, ривожланаётган шогирдликни ундан ҳам кам учратиш мумкин.

Азиз радио тингловчи биродарлар, ҳозирги кунда шундай воқеалар ҳам бўлиб турибдики, бирон жамоатда чўпон бўлиб хизмат қилишни кимгадир таклиф қилсангиз қанча маош тўлайсиз деб сўрайдиган биродарлар ҳам топилади. Тўғри, ҳар қандай инсон меҳнати эвазига ҳақ олиши лозим. Мен буни тўғри қабул қила оламан. Лекин бъази пайтларда маошимни фалон сумга кўтаринг деб талаб қилувчилар ҳам йўқ эмас.

Мен шундай ўйлайман: Худованднинг олдида инсон ўз юрагини қанчалик тўғри қилса, Отамиз шунчалик марҳаматлайди. Наҳотки Раббимизни хочдаги ўлимини пулга сотиб олиш мумкин. Айниқса ҳозирги бизнинг шароитда чўпон бошқа жойда ишлаб пул топиши кўпгина муаммоларни бартараф қилади. Албатта, бу мен ўйлаганчалик осон эмас. Лекин ҳамма нарсанинг иложи бор. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top