3:20

Болалар ўсишига ёрдам 108

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сизлар билан радио эфир орқали учрашиб турганимиз учун Отамиз Худовандга миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрафон олдидаман. Нафақат Раббимиз Масиҳга эргашувчи ота- оналар, балки барча ота-она ўз фарзандларига яхши нарсалар нима ва ёмон нарсалар нималиги ҳақида тушунтириб беришлари керак.

Бу бизга Муқаддас Китобдаги Одам Ато билан Момо Ҳавога Худованд айтганларини эслатади. Агар фарзандларимиз ёшлигидан гуноҳнинг оқибатлари ҳақида яхши тушунчага эга бўлсалар, келажакда ҳам улар ўзларини гуноҳ ишлардан йироқ тутишга ҳаракат қилишади. Азизлар, келинг суҳбатимиз бошида гуноҳ нима эканлиги ҳақида сўз юритсак.

Ўйлаймизки, бу болаларимизга ҳам гуноҳ ҳақида тушунтиришимизда катта ёрдам бўлади. Гуноҳ инсоннинг ҳаётига кириб келганидан сўнг, инсонни Худованддан ажратиб қўйди. Худованд Муқаддас бўлгани учун ҳам, гуноҳкор Унинг ёнига яқин йўлолмайди. Худовандга маъқул бўлмаган ишларнинг бари гунохдир. Чунки бундай ишлар Худованднинг қонунларига тўғри келмайди. Азиз радио тингловчи биродарлар, гапимизни тасдиғи сифатида Муқаддас Китобдан айрим оятларни келтириб ўтсак.

Ибтидо китоби 4 боб 7ва 8 оятларда шундай ёзилади: “Агар яхшиликни ният қилганингда, унда бош кўтариб юрмасмидинг? Агар ниятинг яхши бўлмаса, остонада гуноҳ пойлаб туриб, сени ўзига жалб қилади. Сен эса, аксинча, унга ҳоким бўл!- деди. Қобил укаси Хобил билан сўзлашиб олди. Улар даштда бўлган вақтда Қобил укаси Хобилга қарши қўл кўтариб уни ўлдирди”.

Азиз ота-оналар, ҳар қандай кучли тарбияни фақатгина Муқаддас Китоб бера олиши мумкин. Шунинг учун ҳам болаларимизга Муқаддас Китобдаги оятлар орқали мисоллар келтиришимиз мумкин. Бундан ташқари, ҳаётий мисоллар ҳам болаларнинг ўзгариши учун яхши таъсир қилиши мумкин. Сабаби, айрим болалар ўзларини фариштадек деб ўйлайдилар. Баъзи пайтларда бундай ҳолатлар масиҳий болалар орасида ҳам учраб туради.

Мен ҳеч ким билан урушмайман, ҳеч кимга ёмон гаплар айтмайман, асло ёлғон гапирмайман, шунинг учун ҳам мен дунёдаги энг яхши боламан, деб ўйлаши мумкин. Лекин Худован мағрурларга қарши. Бундан ташқари, Муқаддас Китобда ҳамма гуноҳ қилганлиги ва ҳеч ким Худовандга муносиб эмаслиги ҳақида ёзилган. Шундай экан, дунёдаги энг яхши инсон ҳам Худованд олдида гуноҳкордир. Шу жумладан болалар ҳам.

Азизлар, ҳар бир ота-она ўз фарзанди учун доимо ибодатда бўлиши лозим. Ҳозирги кунда болалар тарбиясини бир зумда ёмон тарафга ўзгартирувчи омиллар кўплаб топилади. Шундай экан, ҳар биримиз ўзимизни ва фарзандларимизни Худованднинг ҳимоясига топширайлик. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радио орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top