Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан мен Ғолиббек эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, биз тайёрлаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти. Азиз тингловчи, ҳар биримиз яхши биламизки, шайтон аввал Худованднинг ажойиб хизматчиларидан бири эди.
Хуллас муқаддас эди деб айтишимиз мумкин. Лекин кунларнинг бирида унда Худовандга буйсинмаслик сезилади. Бу буйсинмаслик ҳақидаги гап ким тўғрисида бораётганини яхши тушуниб тургандирсиз. Гап шундаки, Худовандга мос келмайдиган руҳйи куч. “Сенинг чиройингдан юрагинг мағрурланиб кетди”- деб айтади Худованд. Унинг комиллиги мағрурланиши учун йўл очиб берди.
Худованд уни яратган вақтида унда шу нарса, яъни мағрурлик йўқ эди. Бу кейинчалик пайдо бўлди. Шайтон деган сўзниинг маъноси ғийбатчи деган маънони билдиради. Люцифер жаннатдан ҳайдалганидан сўнг шайтон деган номни олди. Кўпинча биз унинг жаннатдан ҳайдалишини, ер юзига қулади деган маънода келишини эшитганмиз. Лука китобининг 10 боби 18 оятида шундай ёзилган:
“Исо уларга деди: Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим”. Раббимиз Исо Масиҳ инсон қиёфасига кириб, ер юзига келгунига қадар, шайтоннинг ер юзига қулаганини гувоҳи бўлган Ишаё китобининг 14 бобини ўқиб кўрганингизда, шайтон келаси замонининг феълини кўп ишлатишига эътибор қилинг. Бу унинг келажакда қанчалик мағрурланишига исбот бўла олади.
Охир-оқибат ўзида қониқмасликни намоён қиладиган Люцифер энг катта фаришта эканлигидан қониқмай қолди, энди у Худовандга ўхшашни хоҳлаётган эди. Шайтоннинг бу қониқмаслиги эса, охир-оқибат ўлим билан якун топади. Ваҳий китоби бу ҳақида шундай деб ёзади. Вахий 20 боб 10 оят. “Уларни алдаган иблис эса ҳайвон ва сохта пайғамбар бўлган оловли олтингугуртли кўлга ташланади.
У ерда улар кечаю-кундуз, илалабад азоб чекадилар”. Шайтон ер юзига қулаган вақтида, у думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бирини синдириб, ерга улоқтирди- деб ёзилган Ваҳий китбининг 12 боби 4 оятида. Ҳаворий Юҳанно ушбу юлдузларни шайтоннинг фаришталари деб айтади, қайсики ёвуз руҳлар. Шайтон давлат бошлиқларига, оддий одамларга ўз таъсирини ўтқаза олади.
У хам ўзига яраша қудратлидир, лекин шунга қарамай у Худованд каби ҳамма жойда бирданига ҳозир-у нозир бўлолмайди. Бундай қудрат фақатгина буюк Худовандга тегишлидир. Унинг амрини фақатгина Ўзига тегишли бўлган фаришталаргина бажаради холос. Ўзига тегишли фаришталарнинг қанчалиги эса ҳеч кимга маълум эмас. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шайтоннинг амрини бажарувчи фаришталар кам бўлишига қарамай, ҳозирги кунда улар кўп ишларни амалга оширишга улгуряпти, деб айтишимиз мумкин. Шунинг учун зийрак бўлайлик ва доимо Отамиз Худованднинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаёт кечирайлик. Хайр саломат бўлинглар.