3:28

Руҳий ғалаба 28

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Одамлар орасида шундай гап юради: “Гўё шайтоннинг яширинча бирлашган уюушмаси бор, қайсики бутун дунё устидан ҳукмронликни ўз қўлига қиритмоқчи бўлган”.

Бу нарса балки бордир, балки йўқдир. Олдиндан нимадир деб айтиши қийин. Лекин бир нарса барчамизга яхши маълум-ки, шайтон мавжуд ва у бутун дунёдаги инсонларни ўзига бўйсиндириш илинжида. Яна Муқаддас китобдан бизга шу маълумки, ёвуз руҳларнинг бутун дунёдаги кўзга кўринмас уюшмаси бор экан. Энг ачинарлиси шунда-ки, кўпгина ташкилотлар ва инсонлар ўзлари билмаган ҳолда айнан шу ташкилотга хизмат қилишади.

Забур китобида шундай ёзилган оят мавжуд: Забур 95, 5 сано. Чунки барча халқларнинг худолари бут, Худованд эса осмону-фалакни яратгандир. Бундан ташқари 1 Коринфликларга мактубининг 10 боби 20 оятида ҳам шунга ўхшаш оятни ўқиб кўришимиз мумкин: йўқ, аммо мажусийлар қурбонлик бағишлаганда Худога эмас, жинларга бағишлайдилар.

Сизлар эса жинлар билан алоқа қилишингизни истамайман. Бундан ташқари 1 Юҳанно китобининг 5 боби 19 ояти ва 2 Коринфликларга мактубининг 4 боби 4 оятлари ҳам шу ҳақида гапиради. Шайтон ер юзига келганидан бери у ер юзини бошқаришга ҳаракат қилади. Шунингдек, ҳозирги кунгача содир бўлаётган барча, Худовандга қарши ишларни ҳақиқатдан ҳам у амалга оширмоқда.

Шайтоннинг энг асосий рақиби ким десак, албатта Раббимиз Исо Масиҳ деб жавоб берган бўлардик. Нимага деган савол пайдо бўлади? Жавобни эса Муқаддас китобдан топиб, биргаликда ўқиб кўришимиз мумкин. Ибронийларга мактубининг 2 боби 14 ҳамда 15 оятлари. Болалар эт ва қондан иборат бўлганлари учун, Исо Ўзи ҳам уларга тенглашиб, худди шундай вужудга эга бўлди, токи ўлим билан дахшат сочувчи иблисни Ўз ўлими орқали йўқ қилсин ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзод болаларини озод қилсин.

Шайтон албатта Раббимизни йўқ қилишни ўзининг биринчи мақсади деб билган. Бутун дунёдаги инсонларга нажот бермаслиги учун ва нажот бериш баракасига эришмаслиги учун бутун кучи билан қаршилик қилган. Ҳозирги кунда ҳам у ўзининг разил мақсадини амалга ошириш пайида юради. Эсингизда бўлса, Раббимиз туғилган пайтида шоҳ Хирод чақалоқни топишни ва Уни ўлдиришни буюрган эди.

Азиз тингловчи, бу аслида шоҳнинг хоҳиши эмас, шайтоннинг Раббимизга қарши курашишининг очиқча бир тури эди. Лекин бизнинг Худованд шайтондан кучлидир. У Ўз Ўғли Масиҳни ҳимоя қилолгани каби сиз билан бизни ҳам ҳимоя қилолади. Фақатгина ўз вақтида Отамизни ёрдамга чақирса бас. Ўз ибодатларимизда болаларимизни, оиламизни, жамоатларимизни ҳимоя қилишини сўрасак У албатта жавоб беради. Азизлар, яна радио орқали учурашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top