3:13

Руҳий ғалаба 30

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда руҳий жангга бағишланган мавзуларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи! Тавротдан бизга Дониёр деган исм яхши таниш бўлса керак. Дониёрнинг Худовандга бўлган имони ҳозиргача кўпчилигимиз учун яхши намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Эсингизда бўлса, Дониёр юрагини кенг очиб, Худованд олдида рўза тутади ва ибодатда бўлади. Шунда унга Муқаддас фаришта намоён бўлиб, Худованд унинг ибодатларига эътиборсиз эмаслигини етқазади. Худованд Дониёрнинг ибодатини шу заҳотиёқ эшитган эди, лекин у ибодатига жавобни тўлиқ йигирма бир кундан кейин олади.

Шунингдек, унинг олдига ташриф буюрган фаришта Дониёрга шуни маълум қилган эди-ки, Форс князи уни ушлаб қолганлигини. Биз айнан шу жойни ўқиб кўрганимизда биз айтган князь инсон эмаслигига ишонч хосил қилиш мумкин. Чунки ҳеч қандай оддий инсон фариштани ҳеч қачон ушлаб қололмаслигини яхши биламиз. Балки бу Форс шоҳлигига ташриф буюрган ёвуз руҳ бўлиши ҳам мумкин.

Чунки ёвуз руҳнинг асосий вазифаси ўша жойда бўлаётган воқеаларга ўз таъсирини ўтқазиш ва Исроилнинг келажаги учун Худованд томонидан тузилган режага қаршилик қилиш эди. Ўша ёвуз руҳ доимо Форс шоҳлиги ва кейинчалик муқаддас фаришта билан олишувга чиқиши керак эди. Ушбу номи аниқ бўлмаган фариштага Худованд ёрдам сифатида Микоил фариштани юборади.

Микоил фаришта Эски Аҳд китобида икки марта ва Янги Аҳд китобида ҳам икки марта тилга олинади. Балки Худованд Микоил фариштани ажойиб тарзда бутун Исроил мамлакатини қўриқчиси қилиб тайинлагандир. Микоил — фаришталарнинг энг каттаси бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам У муқаддас фаришта билан биргаликда Форс шоҳлиги князига қарши жанг олиб боради.

Албатта ики фаришта ёвуз руҳ устидан ғалабага эришадилар. Шайтон доимо Худованднинг хоҳиши амалга ошиши учун ўзининг халақит қилувчи айёрлиги билан қаршилик кўрсатишни бошлайди. Эсингизда бўлса, шайтон Микоил фаришта билан Мусонинг танаси устида бахс олиб боришади. Биз аниқ билмаймиз, Мусонинг танасини шайтон нима қилмоқчи бўлганлигини.

Балки унинг танасини одамларга бермоқчи бўлгандир. Одамлар эса худди хайкалчаларга сиғинганларидек унга ҳам сиғинишларини хоҳлагандир. Чунки биз яхши биламиз, шайтоннинг биринчи вазифаларидан бири, одамларни тўғри йўлдан қайтаришдир. Агар кимдир чин юракдан Худовандга яқинлашмоқчи бўлса, доимо Унга содиқ бўлишни истаб Худованд томонга интилса, бу шайтонга ёқмайди ва бор кучи билан қаршилик қилишни бошлайди. Худованд Ўз фаришталарига ғалаба қилишлари учун қанчалик ёрдам кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда сиз билан бизга ҳам Ўз ёрдамини дариғ тутмайди. Бор-йўғи Уни ўз вақтида ёрдамга чақирсак бас. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top