Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сизлар учун тайёрлаган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Азизлар, бугунги эшиттиришимиз орқали биз Худованднинг Каломи асосида сизлар билан бўлишмоқчимиз. Ҳар бир масиҳий биродар ибодат қилиш қанчалик муҳимлигини яхши билса керак.
Шундай бўлсада ибодат нималигини яна бир бор сиз азизларга айтиб ўтмоқчимиз. Ибодат бу – Худованд билан суҳбатлашишдир. Биз Худога қаерда ва қачон хоҳласак ҳам ибодат қила оламиз. Худованд шундай ажойибки, У доимо бизни ибодатимизни эштишни истайди. Лекин ҳали Раббимиз Исо Масиҳга ишонмайдиган дўстларимиз-чи, улар нима қилишлари керак?
Исо Масиҳнинг қурбонлигини, яъни Парвардигор Худо томонидан берилган қурбонлигини қабул қилиш учун биз Худога ишонч билан бизда нажот борлигини билган ҳолда ибодат қиламиз. Азиз дўстим, агар сиз ҳам бугун Худовандга ибодат қилиб ўтмишдаги барча айб ва гуноҳларингиз учун кечирим олишни истасангиз, ҳозирни ўзидаёқ Худованднинг олдида тиз чўкиб ибодат қилинг. Балки сиз ҳозир қоронғу хонада ўтириб, мени гуноҳларимни ҳеч ким кечира олмайди, мен ҳамма учун жирканчли одамман деб ўйлаб ўтиргандирсиз.
Йўқ, Худованд сизнинг кўнглингизга Ўз нурини сочишни истайди. У сизга Ўзининг нажот йўлини кўрсатмоқчи. Азизлар, қуйида сизларга ибодат намунаси таклиф қилинади. Агар истасангиз, ўз сўзларингиз билан Худовандга ҳозироқ мурожаат қилишингиз мумкин. Ибодатдан сўнг юрагингиздаги тинчлик ва Худованднинг севгисини ҳис эта оласиз. “Қадрли Эгам, менга бўлган муҳаббатинг учун раҳмат.
Мен Сенинг кечиримингни сўрайман, чунки Исо Масиҳ инсоният учун қурбон бўлди. Мен ҳаётимнинг эшигини очаман ва Исо Масиҳни менинг Эгам ва Нажоткорим деб қабул қиламан. Мени янги одам қил. Менга бераётган абадий ҳаётинг учун ва менга бўлган муносабатинг учун раҳмат. Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламан. Омин”. Бу ибодатни қилсангиз Раббимиз Исо Масиҳ ҳаётингизга кириб, гуноҳларингизни кечиради ва Худо билан муносабатингизни қайта тиклайди.
Агар сиз чин юракдан Исо Масиҳни ҳаётингизга киришини сўрасангиз, аниқ-ки У шундай қилади. Худонинг ваъдаси айни ҳақиқатлигини билиш жуда муҳим. Масиҳ нима ваъда берган бўлса, уни бажаради. Ваҳий китобининг 3 боби 20 оятида Исо Масиҳ айтади: “Мен эшик олдида турибман ва тақиллатяпман…” Агар ҳаётингизнинг эшигини очиб, Исо Масиҳдан Нажоткор ва Эга сифатида киришини сўрасангиз, У сизни алдамайди.
Исо Масиҳ ишончлидир.“Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар.”-деб айтади Раббимиз Исо Масиҳ. Бу фақатгина дунёвий эҳтирослар эмас, балки биринчи навбатта, албатта нажотга эга бўлиш ҳақида гапирилган эди. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз якунига етди, яна учрашгунча хайр омон бўлинглар.