3:15

Ваъз 144

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, келинг бугунги эшиттиришимиз орқали Эски Аҳд китобидан Юсуфни кўриб чиқсак.

Юсуф ўз даврининг энг тўғри ва ҳалол инсонларидан ҳисобланган. Лекин шунга қарамай унинг ҳаётида ҳам муаммолар тез-тез учраб турганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Масалан, у доимо акаларига тегажонлик қиларди ва уларни доимо танқид остига олар эди. Кейинчалик эса айнан шу муаммоси туфайли у қудуққа ташланди ва қулликка сотиб юборилди. Қуллик муаммоси пайтида ўзининг хужайини хотини томонидан васвасага солинди.

Бу ҳам Юсуфнинг ҳаётидаги каттагина муаммо эди. Шу билан муаммолар тугамади. Айнан тухмат учун у қамоқ жазоси билан жазоланган эди. Ўзи ёрдам берган қамоқдаги дўстлари томонидан Юсуф унитилиб юборилди, лекин айнан шу дўстлари Юсуфни қамоқдан қутулиши учун ёрдам беришга ваъда беришган эди. Шу муаммолари туфайли Юсуф жуда ачинарли ва ҳамманинг раҳми келадган инсон бўлишга ҳаққи бор эди.

Лекин биз кўришимиз мумкинки, Юсуф шу муаммолари ҳақида бошқаларга гапириб ўтирмади. Ҳатто барчаси учун Худовандни улуғлар эди. Шу муаммолар туфайли Юсуф кўп нарсаларни ўрганди. У барчасини кечирар эди. Ахир буни қандай тушуниш мумкин? Бу саволларнинг барига Юсуфнинг ўзи жавоб беради. Азизлар, мен ҳозир айрим оятларни келтириб ўтмоқчиман.

Эслаб қолинг ва ўқиб, Юсуфнинг жавобларига ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин: Ибтидо 45 боб 5 оят, Ибтидо 45 боб 7 оят, Ибтидо 45 боб 8 оят, Ибтидо 50 боб 20 оят. Юсуфда Худованд ҳақидаги тушунчаси аниқ эди. У Худованднинг Кимлигини ва нималарга қодир эканлигини аниқ билар эди. Шунинг учун ҳам у ўзидаги барча ташвишларини Худовандга топширди. Ҳақиқатдан, биз ўзимиздаги инсонавий кучимиз билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз.

Худованднинг ёрдами ила ҳамма нарсага эришиш мумкин. Буни Юсуфнинг ҳаётидан ҳам кўришимиз мумкин. Юсуф яхши биларди Худованд борлиқни ва ундаги барча мавжуд нарсаларни тўлиқ бошқаришини. Шунинг учун ҳам Юсуфнинг кўзлари тўғри Худовандга қаратилган эди. Унга шунча муаммо келтирганлар билан у олишмади ҳатто муаммоларга ҳам берилиб ўзини енгилгандек ҳис этмади.

Чунки билар эди, барчаси яна бошқаттан бошланишини. Юсуфни шунчалик марҳаматлаган Худованд бугун ҳар биримизни марҳаматлашни хоҳлайди. Бизга қаршилик қилганларни эса Ўзи тўғри йўлга бошлайди. Чунки У қудратли ҳамма нарсага қодир Худованддир. Худованд вақт ўтиб Юсуфни қанчалик марҳаматлаганини ёдда тутинг, азизлар. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top