3:22

Болалар Худоникидир

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сизлар учун тайёрлаган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Худованднинг Муқаддас Китобида тушунарсиз нарсанинг ўзи йўқ. Биз болаларимизни Худованднинг йўлида ўстириш ва тарбия қилиш учун жавобгармиз. Болаларимиз эса Худованд томонидан берилган совға.

Бу совғаларни Худовандга маъқул келадиган, етук инсонлар қилиб етқазишимиз керак. Бу бизнинг ота-она сифатидаги биринчи мажбуриятимиз. Болаларимизга ёшликлариданоқ Масиҳ ҳақидаги ҳақиқатларни ўргатиб боришимиз керак. Азиз радио тингловчи, мана шу жавобгарликни жиддий қабул қилганингиздан хурсандмиз. Биз мана шу вазифани аъло даражада бажариб, кичик юракларни Исога олиб келишингиз ва шу митти фарзандларимиз ҳаётида ҳосил яратишингиз учун доимо ибодат қиляпмиз.

Сиз уларга Худо ва Масиҳ ҳақидаги ҳақиқатларни ўргатаётганингизда бўлғуси жамоат оқсоқоллари, ўқитувчилар ва шаҳрингизни бўлғуси масиҳийларини тарбия қилаётганингизни унутманг. Худованд сизларнинг ҳар бир қилаётган хизматингизни марҳаматласин. Сиз азизларда бир савол пайдо бўлиши табийдир, яъни : “Биз болаларимизга Худонинг ҳақиқатларини ўргатиш бурчимиз эканлигини биламиз, аммо жамоатларимизда буни қандай қилиб амалга оширамиз?” — деган савол.

Бизлар ҳам йиғилишларда қатнашишимиз керак-ку?! – деб айтишингиз мумкин. Албатта жамоат йиғилишларида сиз ҳам қатнашишингиз керак, аммо болаларингизнинг Худо ҳақида билиши ундан-да муҳимроқдир. Биз жамоатимизда йиғилганимизда Худо ҳаётимизда биринчи ўринда эканини кўрсатишимиз керак. Худо эса болаларимизга У ҳақида ўргатишимизни хоҳлайди.

Агар биз болаларимизга Худованд ҳаётимизнинг эгаси эканини кўрсата олсак, улар келажакда жамоатга Худонинг уйидай муносабатда бўлади. Акс ҳолда жамоат фақат таниш кишилар бир-бири билан кўришиб суҳбатлашадиган жой деган фикрга келишади. Болалар катталарнинг йиғилишларида жим ўтира олмаслигини яхши биламиз. Катталар учун бўладиган гаплар улар учун зерикарли.

Аммо болаларни бемалол хона ичида у ёқдан бу ёққа югуриб ўйнашларига йўл қўйманг. Чунки улар катталарга халақит беради ва ўзлари ҳам ҳеч нарса ўрганмайдилар. Аммо болаларни катталар йиғилишида жим ўтиришга ҳам мажбур қилманг. Энг тўғри йўл — уларнинг ўзларига ҳам алоҳида йиғилиш қилинг. Бу йиғилишлар давомида болаларга ҳаётларини Исога топширишни, Худо билан бирга яшаш нима эканлигини ўргатиб боринг.

Бу баъзан сизга қийин бўлиши мумкин, аммо биз сизларга келгуси масиҳий авлодни тарбия қилаётганингизни яна бир бор эслатиб ўтдик холос. Азизлар, шуни доимо ёдингизда тутинг. Дунё болаларга ёлғонни ўргатишларидан олдин биз уларга ҳақиқатни ўргатишга улгурайлик. Улар шу ҳақиқат бўйича умрини охиригача мустаҳкам турсин. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top