3:23

Руҳий ғалаба 43

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчи биродарлар, агар эсингизда бўлса, ўтган эшиттиришларимизнинг бирида Аюб ҳақида гаплашган эдик. Худди шу сингари Худованд, ҳаворий Павлусни ҳам азоб чекишига йўл қўйди.

Ҳаворий Павлус уч марта Раббимизнинг тирилиши ҳақида очиқлик олди. Балки у ўзининг мағрурлиги билан курашгандир, чунки 2 Kоринфияликларга мактубининг 12 боби 7 оятида шундай ёзилганига гувоҳ бўламиз. “Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибирланиб кетмаслигим учун, менинг баданимга бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон элчиси берилди”.

Дарҳақиқат Павлуснинг баданида бир “ниш” бор эди. Айнан шу қандай ниш эканлиги борасида кўплаб баҳс-мунозаралар бўлган. Балки бу қайсидир одам тарафидан унга берилган азобдир. Балки у кўп маротаба дучор бўлган қувғиндир. Балки яна бошқа бир ўзидаги жисмоний камчилик ҳам бўлиши мумкин. Қизиқ, бу ниш нима бўлди ахир? Барчамиз учун ҳам қизиқ.

Албатта ҳеч ким аниқ айта олмаса керак. Лекин шуниси ҳар биримизга маълумки, ушбу ниш ҳаворийга қаттиқ азоб берган. Айнан шу ниш ҳаворий Павлусни тез-тез хафа қилганлиги учун, у Худованддан уч маротаба ўзини озод қилишини илтижо қилиб сўрайди. 2 Коринфликларга мактубининг 12 боби 8 оятида шу қилинган илтижо ёзиб қўйилган.

Жумладан у ерда шундай деб айтилади: “Буни мендан йироқлаштиргин деб, уч марта Раббимга ёлвордим”. Агар шу оятни диққат билан ўқиб кўрсак, ҳаворий Павлуснинг ўзи шайтоннинг фариштасини боғлашга ёки ҳайдашга ҳаракат қилмади. У шунчаки Худовандга илтижо қилиб, ибодат қилди холос. Албатта Худованд Павлуснинг ибодати бўйича уни ҳамма муаммосидан озод қилаоларди, лекин Худованд ундай қилмади.

Худованд Павлуснинг ибодатига қандай жавоб берганлиги ҳақида 2 Коринфликларга мактубининг 9 оятидан ўқишингиз мумкин. Худованд шунчалик доноки, У ҳар биримизга қанча ташвишлар, муаммолар, ҳатто кулфатларни биз кўтара оладиган даражада грамм-граммигача ўлчаб беради, токи ҳар биримиз шу орқали Худовандга ва Унинг Ўғли Раббимиз Исо Масиҳга янада яқинроқ бўлайлик.

Худованд шунингдек ҳаётимиздаги содир бўлиши керак бўлган яхши кунларни ҳам олдиндан қачон ва қай тарзда содир бўлишигача билади. Ҳатто биз ўйлагандан ҳам яхшироқ қилиб бера олади. У комил ўқитувчи, ҳатто айтишимиз мумкинки, биз имонлиларни жаннатга кира олишимизга тайёрлаб, имонимизни янада мустаҳкам қилувчи мураббийимиздир. Унинг тартиб-интизоми доимо ҳар бир имонли учун ва уларнинг муҳтожликлари учун фойдалидир. Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Яна учрашгунча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top