Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Юҳанно 3:16. Мўқаддас китобда ёзилган ушбу оят кўпчилик биродарларимизнинг севимли ояти десак муболаға бўлмайди. Агар эътибор берган бўлсангиз, хохлаган биродардан сўранг Мўқаддас китобдан бир оятни айтиб беришини, ишонамизки хар ўнтадан етти, саккиз киши айнан шу оятни яъни юханно учинчи боб ўн олтинчи оятни ёддан айтиб беришини гувохи бўласиз.
Шахсан мен худди шу тажрибани бошқа миллат вакиллари яъни биродарларимиз орасида хам синаб кўрдим ва улардан хам айнан шу оятни эштишга мувафақ бўлдим. Энди бир савол пайдо бўлади нима учун айнан шу оят биродарларнинг орасида ёд бўлиб кетган. Кўпчиликдан айнан шу оятни ёдламаганлиги, лекин ўз ўзидан бир маротаба ўқиганидан сўнг автоматик равишда ёдда сақланиб қолганлигини эшитдим. Албатта бу холатни қандайдир сехирли холат деб айтмаймиз. Лекин Раббимиз Исо Масихнинг ер юзига келиб нима иш қилганлигини шу оят орқали англаб олиш унчалик қийин эмас. “Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди.
Бу одам бир кун кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди: Устоз! Сен Худодан келган бир муаллим эканингни биз биламиз, чунки ҳеч ким, агар Худо у билан бўлмаса, Сен қилаётган мўъжизаларни қилолмайди” Никодим, Исо Худодан юборилганига ишонарди. У, Исо яратган мўъжизаларни фақат Худонинг кучи билан қилиш мумкинлигини биларди. Бошқа фарзийларнинг кўпчилиги эса Исони ёмон кўрарди ва Унинг мўъжизаларни шайтоннинг кучи ёрдамида яратаяпти деб айтишарди. Балки, Никодим, бошқа яҳудий бошлиқлари уни кўриб қолмасликлари учун Исо билан гаплашиш учун кечқурун келган бўлиши мумкин.
“Исо унга шундай жавоб берди: сенга ростини айтай: агар ким сувдан ва Руҳдан туғилмас экан, Худо салтанатига киролмайди” Яҳудийлар, Иброҳимнинг болалари яъни авлоди бўлганлиги учун Худонинг оиласига тегишлимиз, деб ўйлардилар. Фарзийлар, Одам Ато билан Момо Ҳаво гуноҳ қилганлари туфайли, бу дунёга келган ҳар бир одам шайтон бошчилиги остида туғилишини ва шунинг учун унинг боласи бўлишини улар тушунмасдилар. Худо Одам Ато билан Момо Ҳавони яратаётганида, уларни Ўз суратига кўра, Ўзига ўхшатиб яратди. Худованд, улар Уни билиши, севиши ва Унга итоат қилиши учун уларни яратди. Бироқ улар гуноҳ қилганларидан сўнг, улар Худо учун ўлдилар.
Улар Ундан ажралдилар. Улар энди Худо билан бўлган мулоқотда ҳамжиҳатликда бўлолмас эдилар. Улар энди олдингидай дўст эмасдилар. Гуноҳлари туфайли улар энди Худони билолмасди ва Унинг сўзларини тушунолмасдилар. Шу билан бирга улар Уни севолмасди ва Унга итоат қилолмасдилар. Шунинг учун улар энди Худони мамнун қилолмас эдилар. Уларнинг онги, юраги ва иродаси энди шайтоннинг назорати остида эди. Мана айнан шу муаммони хал қилиш учун Раббимиз ер юзига ташриф бюрди. Шунинг учун Отамиз Ўзининг ягона Ўғлини берди. Шунинг учун Унга ишонган хар бир киши халок бўлмайди, балки абадий хаётга эга бўлади.