3:07

Ваъз 162

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. Ҳаворийлар ибронийларга Хушхабар айтганларида, улар айрим ҳақиқатларни ибронийларга тез-тез эслатиб турар эдилар.

Ушбу эслатмалар ибронийларга Эски Аҳд китобини очиб, Худонинг характерлари ҳақида кўпроқ тушунчага эга бўлишлари учун етарли эди. Ҳаворий Павлус фарзийларга Хушхабар айтган пайтида уларни ушбу ҳақиқатларга ўргатар эди. Токи улар ҳам ушбу ҳақиқатларни охиригача тушуниб етишлари учун.

Павлус ушбу ҳақиқатларни ўргатган пайтида, бу жуда ҳаётий ҳақиқатлар эканига ўз эътиборини қаратган бўлиши керак. Ҳаворийлар мактубининг 17 боби 30 ва 31 оятларида шундай ёзилади: “Худо ўтган бу қоронғу даврларга кўз юмган бўлса-да, энди ҳамма ерда, ҳамма инсонларнинг тавба қилишларини буюрмоқда.

Ўзи қўйган Зот орқали У дунёни адолат билан ҳукум этадиган бир кун тайин этди. Ўша Зотни ўлганидан кейин тирилтириб, барча инсонларга ишонч бағишлади”. Павлус Римликларга мактуб йўллаганида, у жамоатга ёзган эди, қайсики уша жамоатнинг шакилланишида иштирок этмаган ва умуман ўша жамоатга ташриф буюрмаган.

Балки ушбу жамоат аъзоларининг айримлари фарзийлар бўлган булиши мумкин. Шундай бўлса, улар Эски Аҳдни яхши тушунмаган деб айта олишимиз мумкин. Ушбу мактубнинг бошида Павлус Худованднинг муқаддас характерига эътиборимизни қаратади. У Худонинг характерини шундай таърифлайдики, Худо солиҳ ва иккиюзламачи эмасдир, мана шу икки ҳақиқат эса Худонинг муқаддас эканлигидан далолатдир.

Азиз радио тингловчи дўстлар, нима учун Павлус Худони муқаддас эканлигини кўп гапиришга ва бошқаларга шуни тушунтириб беришга ҳаракат қилган? Бунинг битта ягона сабаби бор. Қачонки инсонлар Худонинг қанчалик муқаддас эканлигини тушуниб етсалар, инсон ўзининг шунчалик гуноҳкорлигини кўриши мумкин.

Чунки муқаддаслик билан гуноҳ орасидаги фарқни ҳар қандай инсон бемалол ажрата олади. Инсон ўзининг гуноҳкорлигини англаб етганидагина муқаддас Худо ҳақида жиддий ўйлай бошлайдилар. Худди шундай нарсани Ишаё пайғамбар билан содир бўлганини кўришимиз мумкин. Ишаё китобининг 6 боби 5 оятида айнан шу ҳақида ёзилган:

“Шўрим қурсин, ўлдим энди, мана ўз кўзларим билан Ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман”. Ишаё шундай деб ўзининг кимлигини кўрган эди. Агар бизнинг замонамизда ҳам инсонлар ўзларининг гуноҳкорлигини Худованд олдида тан олганларида, Худо инсониятдан Ўз марҳаматини аямаган бўларди. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top