3:20

Руҳий ғалаба 63

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Бугунги эшиттириш давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. «Таро» карталари, фолбинлик, олдиндан башорат қилиш яъни келажакни олдиндан айтиб бериш — буларнинг бари Худога қарши бўлган амаллардир.

Ушбу оккультик амалларнинг келиб чиқиши жиҳатдан ёвуз кучларга хос амаллардир. Деярли уларнинг барчаси Муқаддас Китобда аниқ ва равшан тасвирлаб берилган ва қатъий маън қилинган. Масалан, Эски Аҳд китобидан Иккинчи Қонунлар китобининг 18 боби 9 оятдан 13 оятгача бўлган жойдан шу ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин.

Масиҳийлар ҳақиқат йўлидан чиқмаслик учун ҳамиша ўзларида яшаётган Муқаддас Руҳга қулоқ солиб яшашлари керак. Улар ҳеч қачон юқорида айтиб ўтилган йўлларга кирмасликлари керак. Балки Масиҳга келишингиздан олдинги ҳаётингизда шундай ишларга аралашиб қолган бўлишингиз мумкин.

Худованд олдида тавба қилиб кечирим сўраш, шунга ўхшаш гуноҳларнинг тўлиқ кечирилиши учун имкон беради. Биз аниқ билишимиз керак бўлган бошқа кўплаб иблисга хос йўллар ҳам бор. Астрологик талқинларни тузиш, стол айлантириш, аждаҳолар ва ертўлалар, сеҳрли кристаллар ёки пирамидалар ва маятникни тебратиш йўли билан руҳни чақириб, келажакни олдиндан билиш каби амаллар шулар жумласига киради.

Азиз биродарлар, янги имонга келганларга бундай нарсалардан қатъий бош тортиб, уларга умуман яқин келмасликлари зарурлигини тушунтириб беринг. Бундай оккультик ишлар билан шуғулланиш фақатгина шайтон учун фойдалидир. Охир оқибат эса инсонинг ҳаёти ўлим билан ҳам якунланишига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз.

Жодугарларнинг сеҳр-жодуси, мунажжимлик ва афсунгарлик Муқаддас Каломда ҳамиша қораланиб келган. Келинг, азизлар, Муқаддас Китобдан бугунги мавзумизга тегишли бўлган айрим оятларни келтириб ўтсак. Имкон бўлса, ушбу оятларни Муқаддас Китобингиздан топиб ўқиб кўришингиз мумкин. Левийлар китоби 19 боб 26 оят ва яна шу китобнинг 20 боби 27 ояти; Иккинчи Қонунлар китоби 18 боб 9 оятдан 13 оятгача бўлган жойлар; тўртинчи Шоҳлар китобининг 9 боби 22 ояти ва Михиё китобининг 5 боби 12 ояти.

Азизлар, бундан ташқари, Худо томонидан таъқиқланган турли хил оккультик машғулотларда эса жинлар сиғиниш объекти ҳисобланади. Инсон эса фақатгина тирик Худога сиғиниши лозим. Эски ҳаёти даврида шундай ишлар билан шуғулланган айрим биродарларимиздан шу ҳақида сўраб кўрсангиз ҳатто шу пайтларни ёдга олгиси ҳам келмайди.

Ҳеч бир имонли ўзининг иблисга хос ҳатти-ҳаракатдаги иштирокини оқлай олмайди. Тирик Худога ишониб яшаш эса биз имонлиларга ажойиб умид беради, вақти-соати келиб эса ана шу умидларимиз амалга ошади. Азизлар, яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top