3:01

Масиҳнинг ўлими

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман.

Ҳурматли радио тингловчилар, агар римликларга мактубининг биринчи саккизта бобига қарасак, нажот олиш йўлининг ики томони ёрқин ифода этилганини кўрамиз. Биринчиси — Худованд биз инсонларнинг гуноҳларини кечириши бўлса, иккинчиси -танамизда ҳукмронлик қилувчи гуноҳдан озод бўлиш йўлидир.

Шу бобнинг бошидаги бешта боби инсонларнинг турли хил гуноҳга ботганлиги, охир-оқибат Масиҳнинг кучи билан қандай кечирим олиш мумкинлигини кўришимиз мумкин. Олтинчи бобдан бошлаб эса биз, гуноҳкор инсонлар, Масиҳ билан биргаликда қандай қилиб хочга михланганлигимиз ҳақида гап боради.

Шу мактубнинг бош қисмида Раббимиз Исо Масиҳнинг муқаддас қони биз инсонларни кечириш учун қандай тўкилганлиги ҳақида гапирилади. Мактубнинг иккинчи қисми эса Худованд амалга оширган, яъни Раббимиз Исо Масиҳнинг хочи орқали бажарилган иши ҳақида, яъни бизларнинг Раббимиз билан Унинг ўлимида, кўмилишида ва қайта тирилишида бирга эканлигимизни эслатади.

Кейинчалик кўришимиз мумкин-ки, тўкилган қон биз қилган гуноҳ ишларни, хоч эса бизнинг ёмон одатларимизни йўқ бўлиши учун берилганлигини кўрамиз. Азиз радио тингловчилар, амалга оширилган гуноҳ ишларимизнинг оқибати бизларни қандай оқибатларга олиб келди?

Худованднинг кўзи ўнгида бизларнинг гуноҳларимиз ювилиши учун Раббимиз Исо Масиҳнинг тўккан муқаддас қони жуда муҳим ўринга эгадир. Масалан Римликларга мактубининг 3 боби 23 оятида ёзилишича “ҳамма гуноҳ қилган”. Бундан ташқари, Римликларга мактубининг 5 боби 8 ва 9 оятларида: “лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди”.

Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир. Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ғазабидан қутулишимиз янада аниқроқдир, деб ёзилган. Азиз радио тингловчи, Худованд биз инсонларни севиб, яна Ўз бағрига қайтариш учун Раббимиз Исо Масиҳ айнан шу муаммоларни ҳал қилди.

Биринчидан, Раббимиз Ўзининг муқаддас қонини тўкиб, гуноҳларимизни тўлиқ ювди. Бу дегани, биз яна Худо билан биргаликда яшай оламиз деганидир. Раббимиз Исо Масиҳ доимо Худо олдида бизларни оқлайди, юрагимизга тинчлик беради, шайтоннинг ҳужумларини қайтариб, ҳар бир фарзандини ҳимоя қилади. Азизлар, шуни билган ҳолда доимо олға қадам ташлайлик.

Токи душманлар Масиҳнинг муқаддас қони қанчалик таъсирли эканини билиб олишсин. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top