2:47

Болаларнинг ўсишига ёрдам 138

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Микрофон қаршисида мен Ғолиббек.

Тажриба шуни кўрсатадики, ёшлик даври қийинчиликда ўтган болалар катта бўлганларида ҳам худди шундай муаммолар билан дуч келишади. Масалан, ўзига нисбатан ишончсизлик, ўзини бошқара олмаслик, бошқаларнинг фикрига ҳурматсизлик билан қараш ва шунга ўхшаш муаммолар.

Айрим пайтларда шундай киши ёшлигида тўлиқ севгига эга бўлолмаганини тушунади. Минг уринишлар қилмасин, баъзи жойларда енгилишга тўғри келади. Ота-онадан кучли талаб қилинадиган нарса, бу ўз фарзандини тўлиқ сева олиш ва уларни кўнгилдагидек тарбия қилишдир.

Баъзи пайтларда болаларни жазоламаймиз. Мен бир кишини биламан. У доимо ўз фикрини тўғри деб маъқуллайди. Гўёки ўғил болани беш ёшигача жазолаб бўлмас эмиш. Бу боланинг руҳини синдиришга ва бола ўзини тенгдошлари орасида қўрқоқ деб ҳисоблашига олиб келар эмиш.

Лекин шу дўстимизнинг икки ўғли бор. Катта ўғли ҳозирги кунда тўққиз ёшда. Бола тўққиз ёш бўлишига қарамай, ўзини худди катталардек тутади. Мактабда ҳам доимо ўқитувчилардан дакки эшитади. Ҳатто сигарет чекишни ҳам ўз ўрнига қўяди. Балки ҳамма болалар ҳам унга ўхшамас.

Лекин шунга қарамай, биз масиҳийларнинг фикримиз сал бошқачароқ. Бола ҳали онасининг қорнида бўлган пайтиданоқ тарбияланиши лозим. Шундай болалар ҳам борки, айрим гуноҳ ишларни билиб туриб амалга оширадилар. Бу дегани, у ўз ота- онасидан унга кўпроқ эътибор қилишларини сўраяпти деганидир.

Тўғри-да, агар бола доимо яхши натижаларга эга бўлса, ҳеч ким унга эътибор қилмаслиги мумкин. Лекин салгина чегарадан чиқса, ота-она тезда унга ўз эътиборини қаратишни бошлайди. Шунинг учун азизлар, доимо болага етарли эътибор қилишимиз керак.

Вақтида уларни мақтаб, вақтида тегишли жазони ҳам беришни унутмайлик. Азиз ота-оналар, болага жазо беришда доимо ростгўй бўлиш керак, сиз зерикиб қолганингиз учун уларни жазоламанг. Қачонки болани чегарадан чиққанини кўрсангиз, унга жазо беринг. Чегарадан чиқиш учун эса ота-она томонидан белгилаб қўйилган маълум чегаралар бўлиши керак.

Болалар ҳам ушбу чегарадан хабардор бўлишсин. Жазо бериш вақтида болангизни севишингизни ва нима учун уни жазолаётганингизни болага тушунтириб беринг. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top