3:03

Ростгуйлик

MP3

Асалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан хурсандмиз. Бугунги эшиттириш давомида мен Ғолиббек сиз азиз тингловчиларимиз билан бирга бўламан. Масихий киши учун ёлғон гапиришга умуман рўхсат берилмаган.

Ёлғон гапириш бу кимнидир ўз харакатлири билан ёки сўзлари билан алдашдир.Инсон хаттоки жим туриб хам алдаши мумкин экан. Қандай қилиб диесизми? Масалан нимадир айиб иш қилиб қўйдингиз. Сиздан ким қилди деб сўрашлари мумкин, сиз эса лом-мим демай турибсиз албатта, сизни соволга тутган киши бошқа инсон хақида ўйлаши мумкин.

Демак сиз уни алдадингиз. Хаттоки оддий воқеани хам лоф ўриб кўпиртириб гапириш хам ёлғон ланалар экан. Сизни тинглаб турган кишининг тасаввурида икки баробар шу мавзу хақида тасурот бўлиши хам мумкин. Аслида эса ундай бўлмаслиги хам мумкин-кў.

Ростгуйлик хақида Худонинг каломида кўп оятлар орқали бизларга эслатиб ўтилган келинг азизларшу оятларни бирма-бир келтириб ўтсак. Чиқиш китоби 20 боб 16 оят, Левитлар китоби19 боб 11 оят, Забур китоби 51 боб 2 оятдан 4 оятгача бўлган жойлар, яна Хаворийлар китоби 5 боб 1 дан 11 оятларгача бўлган жой.

Нохақлик қилишнинг барча тури Худога қаршидир. Бундан ташқари бошқалар билан бўлган муносабатга хам путур етқазади. Баъзи пайтларда ёлғон гапиришга мажбур бўламиз, лекин бундай мажбурлик бизни Худованд олдида оқламайди. Яна муносабат ўрнатишимизда мухим саналган нарсалардан бири, кимнингдир олдида уни мақтаб ёки у киши хақида яхши илиқ гапларни айтиб, орқасида умуман аксинча гапиришимиздир.

Инсонларга бундай муносабат қилишимиз умуман ярамайди. Агар ишхонада доимо шундай қилишда давом этадиган бўлсангиз, нафақат дўстларингизни йўқотасиз, балки хеч ким сизга ишонмай қўйиши хам анниқ. Азизлар халқимизда бир мақол бор “бошинга қилич келса хам рост гапир” деб айтишади.

Кимгадир тўғри гапни юзига гапиришдан қўрқманг. Лекин гапириш вақтида овозингизнинг тонига хам кўп нарса боғлиқлигини ёдингиздан чиқарманг. Доимо ростгуй бўлиш нафақат Худога маъқул, балки инсонлар орасида хам обрўнгизни сақлаб қолишингиз учун мухим рол ўйнайди. Азизлар оилангизда хам доимо ростгуй бўлинг болаларингизни хам ёшлигидан шунга ўргатиб борсангиз келажакда яхши хосил олишингизга хеч иккиланмасангиз хам бўлади. Азизлар агар сизларда қандайдир саволларингиз бўлса бизнинг электрон манзилимизга ёзиб юборинг. Албатта жавоб беришга харакат қиламиз. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top