MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна сизлар билан радоимз орқали дийдор учрашиб турганимиздан бениҳоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Ўлим қандай бўлишидан қаттий назар, у бирданига келадими ёки табиий равишдами фарқи йўқ барибир барчамизда ёмон таъсирини қолдиради.

Менимча барчамиз қачонлардир ўзимизнинг яқин кишимизни мангулик сари кўзатган бўлсак керак. Албатта бундай холат хам, кўпчиликда йиллар давомида ўзининг ўнитилмас изини қолдиради. Бундай холатлардан болалар хам химояланган эмаслар. Чунки ўзининг яқин кишисини йўқотиш улар учун хам оғир дамлардан десак хато бўлмайди.

Болалар шундай холатга тушганларида ўзларини нимададир айибдор хисоблайдилар ёки уларда ўлимдан қўрқиш хисси хам пайдо бўлиши мумкин. Ўлим тўғрисида кўплаб нотўғри тушунчалар юради. Бундай тушунчалар Муқаддас китобга асосланмаган бўлиб, Муқаддас Калом томонидан кўпгина аниқликлар киритишга мухтож десак хам бўлади.

Масалан кўпчилик ўйлайдики инсон ўлганидан сўнг унинг рухи бошқа нарсага айланиб ер юзига қайтиб келади ва бутун ер юзини кезиб юради деган нотуғри ва асоссиз тушунчадир. Агар болалар ўз яқинларини йўқотган бўлсалар ва кўп қайғураётган бўлса, биринчи навбатда уларни тинчлантиришга уриниб кўрганимиз яхши. Чунки бола кўп сиқилиши туфайли ўзига катта озор етқазиши мумкин.

Бундан ташқари вақтида болани овитмасак ундаги сиқилиш анча вақтгача давом этиши мумкин. Бу эса вақт ўтган сари анча қийинчиликларни келтириб чиқаради. Ўз яқинини йўқотган бола ёки катта инсон хуллас ким бўлишидан қаттий назар гаплашганда, уларнинг гапларини эринмасдан тинглашга ўрганиш лозим.

Майли улар ўз юрагидаги дардларини тўла-тўкис айтиб берсинлар. Хаётдан кўз юмган киши улар учун қанчалик қадирли эди, уларни қанчалик севишлари хақида гапириб беришлари жуда мухим. Бундай инсонлар билан фақатгина вақтинчалик эмас хафталаб, ойлаб, керак бўлса йиллар давомида бирга бўлиб уларни кўнглини кўтариш, тезироқ уларнинг ғамларини енгишида катта ёрдам бўлади.

Балки ўз уйингизга мехмонга чақиришингиз мумкин ёки ўзингиз уларнинг хонадонига мехмон бўлиб боришингиз хам мумкин. Агар улар масихий оилалар бўлса биргаликда ибодат қилиб уларни шу қийин дамларда қуллаб қуватлашингиз мумкин. Исо Масих хеч қачон ўз фарзандларини ташлаб кетмаслиги ва доимо улар хақида ғамхурлик қилиши тўғрисида кўпироқ гапириб уларни кўнглини кўтаришга харакат қилинг.

Юпатувчи Муқаддас рух уларга Ўз тинчлигини юборишига барчамиз ишонамиз. Азизлар бизнинг интернетдаги: www.najot.com сайтимиз яна ўз фаолиятини давом эттирмоқда ўз фикирларингизни бемалол бизга билдиришингиз мумкин. Яна радио орқали учирашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top