3:07

Болаларнинг ўсишига ёрдам 139

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали дийдор учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли азиз биродарлар, мен сизларга Худованд ўйлаб топган ва яратган яна бир ўзаро мулоқот ҳақида мисол келтирмоқчиман.

Шарқий лаб деб аталувчи бу катта баллиқ ўзидан анча кичкина бўлган балиқчаларни ейишни анча хуш кўради. Лекин у кичкина ҳаворанг губанга оғзига киришга рухсат беради ва уни ютиб юбормасдан яна қайтариб ташқарига чиқариб ташлайди. Нима учун?

Чунки губан шарқий лабнинг тишларини тозалаб чиқади. Ҳақиқатан ҳам! У унинг оғзига кириб тишларидаги ҳар хил паразитларни ва овқат қолдиқларини тозалаб чиқади, кейин бемалол қайтиб чиқиб кетаверади. Бунга ўхшаш ҳодиса эволюциянинг натижалари бўлиши мумкин эмас.

Буларнинг ҳаммасини Худо ўйлаб топади. Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг яна Худованднинг бошқа ажойиб ишлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак. Масалан инсоннинг кўзлари. Бир юз ўттиз етти милион бу жуда катта сон. У нимани билдиради?

Инсонинг кўзлари мана шунча майда ҳужайралардан иборатдир. Улар нурни қабул қилади ва уни электрон сигналга айлантиради ва кейин оптик нервлар ёрдамида соатига беш юз километр тезликда саёҳатга чиқади. Миямиз бу сигнални қабул қилганида, улардан тасаввур пайдо қилади ва кўзларимиз нимани қабул қилса, ўшани кўрамиз.

Бу эволюциями? Менимча асло ундай эмас! Кўзда шу нарсаларнинг ярми ривожланганида бизга кўп фойда келтира олармиди? Асло фойда келтирмасди-ку, буларсиз ўз вазифасини бажара олмасди. Узоқ йиллар давомида мукаммалашди деган тахмин эса ҳақиқатан йироқдир. Яна бир мисол келтирмоқчи эдим.

Масалан кўк китнинг оғирлиги тахминан бир юз йигирма тонна, тахминан йигирма саккизта филнинг оғирлиги билан тенг. Унинг бўйи ўттиз уч метрга тенг, кашалот сув остида уч минг метр жойни эгаллайди ва сув тагида тўқсон дақиқа тура олади. Китларнинг ўпкаси бошнинг тепасида жойлашган маҳсус нафас тешиклари билан боғлиқдир.

Бу уларга сув остида озиқланишга имконият беради ва онасини эмаётган гўдакнинг чўкишига йўл қўймайди. Баъзи китлар бир кунда етти юз литр сут ишлаб чиқаради. Китнинг боласи онасини эмиши шарт эмас, она кит сутни ўзи чиқариб беради. Бу буюк Яратувчи ўйлаб топиши мумкин бўлган китларга хос ажойиб хислатлардан баъзилари холос. Азизлар, эшиттиришимиз ҳақидаги фикрларингизни www.najot.com cайти орқали бизларга йўллашингиз мумкин. Яна радио орқали учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top