3:31

Худонинг сўзи 04

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Ҳурматли радио тингловчи, агар ҳар биримиз ўзимизни ёки фарзандларимизнинг туғилган жойини кўрсак, ҳавас қилса арзигудек жой эканлигига яна бир бор амин бўламиз.

Албата чақалоқ туғилиши керак бўлган жой озода ва шинам ҳамда иссиқ хона бўлиши шарт. Акс ҳолда туғилган бола турли касалликка чалиниши ҳеч гап эмас. Юсуф билан Марям Худованд айнан шу жойни уларга берганлигига ишонгиси келмас эди. Марям тулғоқ азобида эди. Лекин Худованд уларга айнан молхонани кўрсатди. Энди фараз қилинг, туғуруқхона ва молхона орасидаги фарқни. Раббимиз Исо Масиҳ молхонада дунёга келди.

Албата Худованд Уни турли касалликлардан ҳимоя қилганлигига ҳеч биримизда шубҳа бўлмаса керак. Чунки хали Раббимизнинг ер юзида қилиши керак бўлган талайгина ишлари бор эди. Шу кечада кўплаб кишилар орзу қилган иш амалга ошди. Дунёга Раббимиз Исо Масиҳ келди. У Худованднинг фарзанди эди.

Албата Раббимиз туғилган вақтида ҳам бошқа чақалоқлардан ҳеч нарса билан фарқ қилмас эди. У ҳам кичкина ва ўз онасининг ёрдамига муҳтож эди. Шу билан бирга У Худо эди, чунки Унинг Отаси Худованд эди. Фақатгина Раббимиз Исо Масиҳгина турли гуноҳлардан фориғ эди. Унда ҳеч қандай гуноҳ йўқ эди. Шунинг учун ҳам У Худонинг фарзанди деб айтилади. Гуноҳ биз инсонларни Худодан ажратади. Раббимиз Исони эса ҳеч қандай гуноҳ Худодан ажрата олмасди. Чунки У муқаддас Худодан муқаддас чақалоқ бўлиб дунёга келди.

У Худонинг ягона гуноҳсиз комил фарзандидир. У Худодир. У Ўзининг нури орқали ҳар қандай гуноҳкор инсонинг ҳаётини нур сочиб ёрита олади. Албатта гуноҳкор инсон ўз гуноҳларини тан олиб, Унинг олдида тавба қилиш керак. Раббимизнинг ер юзига келишидан мақсади – биз, инсонларга, ҳаёт нурини ато этиш бизларга абадий ҳаёт, яъни Худо билан биргаликда ҳаёт кечиришимиз учун имкон бериш эди.

Кимки гуноҳлари учун тавба қилиб Раббимиздан кечирим сўраса, албатта Худованд унга абадий ҳаётни совға қилади. Раббимиз Исо катта бўлганида эса айнан биздаги шу гуноҳларимиз учун хочда азоб чекди ва ўлимга рози бўлди. Унинг Ўз хоҳиши билан ўлимга боришининг ягона сабаби – биз, гуноҳкор инсонлар, Худо билан бирга яшаш имконини қўлга қиритишимиз керак эди.

Раббимиз Ўзининг ўлими орқали бизларга шундай имконни яратиб берди. Ҳурматли радио тингловчи дўстим, агар сиз ҳам Худованд билан бирга яшашни истасангиз, лекин буни қандай қилиш мумкинлигини билмасангиз, бизнинг электрон манзилимизга ўз хоҳишингиз ҳақида ёзиб юборинг. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Сизнинг мактубларингизга жавоб беришдан бизнинг хизматчиларимиз асло чарчамайди. Худованд сиз, азизларга, ёр бўлсин дея, бугунги эшиттиришимизни якунлаймиз. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top