3:09

Уйқусизлик

MP3

Ассалому алайкум. Уйқунгиз яхши бўлмаган кунлари, ташвишланасизми? Яхши ухлай олмаганингиздан асабийлашарсиз?! Уйқусизлик кўп одамни ташвишга солади. Уйқу яхши бўлмагач, ишда ҳам унум бўлмайди.

Агар билсангиз, дунёга машхур юрист Семюэл Унтимейер ҳаётида бирор марта мазза қилиб ухламаган. Бу одам коллежга кирганида икки нарса уни безовта қиларди: бири астма, иккинчиси уйқусизлик. Ўқишни битириб, юристлик ишини бошлаганида ҳам уйқусизлик уни тарк этмаганди. Уйқуси яхши бўлмаган бўлса ҳам, соғлиғи ёмонлашмаган. У уйқусиз тунларинидан тўғри фойдалана билган. Бошқа ҳамкасблари ухлаётган пайтда ҳам у ўз иши билан машғул бўларди. 21 ёшида у йилига 75 минг доллар топарди. Бу одам 81 йил яшади. Биз ҳаётимизнинг уч қисмини уйқуда ўтказамиз. Ҳар бир одам тунда ухлашга одатланган. Бу табиатнинг инъоми. Лекин ҳар бир одамга қанча вақт ухлаш лозимлигини билмаймиз. Баъзилар 6 соат ухлайди, бошқалари умуман 8-9 соатлаб ухлайди.

Организмимиз аслида неча соат ухлашни талаб этади. Уйқусизликка дучор бўлган кишилар, кўзларини юмиб, дам олишлари мумкин, аммо сира ухламайдилар. Бу ҳолат тиббиёт вакилларини ўйлантириб қўйган. Баъзилар бошқалардан кўра кўпроқ ухлашлари керак бўлади. Масалан Тосканини фақат 5 соат ухлаган. Агар сизда ҳам уйқусизлик кузатилаётган бўлса, бундан ташвишланманг. Чунки уйқусизликдан ташвишланиш, уйқусизликнинг ўзидан кўра кўпроқ зарар келтиради. Баъзилар уйқусизликдан тушкунликка тушиб, ҳаётларини барбод қиладилар. Уйқусизлик қандай пайдо бўлганини билиш қийин. Кўп ҳолларда ташвишланишлар, муаммоларни ўйлаш, қийинчиликлар даврида пайдо бўлади.

Нима бўлганда ҳам ухлай олмасангиз хавотирланманг. Бир киши ҳам уйқусизликка йўлиқибди. Нима қилиб кўрса ҳам фойда бермабди. Ниҳоят шифокорга учрашибди. Шифокор унга: «Мен сенга ёрдам беролмайман. Ҳеч ким сенга ёрдам беролмайди. Бунга сен ўзинг эришишинг керак. Бугун тунда ўрнинга ёт ва ўз-ўзингга «Ҳотиржамман, ухлай олмасам ҳам ташвишланмайман. Эрталаб эса тетик ва бардам ҳолда ишга бораман», деб айт, дебди.» Ишонасизми икки ҳафтадан сўнг ўша одам аввалгидек тиниқиб ухлайдиган бўлибди. Нега уйқусизликдан кўра, уйқусизликдан ташвишланиш кишига кўпроқ зиён келтиради. Уйқусизликдан ташвишланиш инсон организмини микробларга заиф бўлиб қолади. Бу нарса эса ташвишланишга олиб келади.

Яхши ухлаб дам олиш учун киши ўзини хавфсиз ҳис қилиши керак. Доктор Девид Финкнинг фикрича киши асабий зўриқишдан қутулиши учун ўз танаси билан гаплашиш керак экан. У дам олиш чоғида киши ўз танасига бўшашиш ҳақида буйруқ бериши керак, дейди. Агар сиз ҳам ухлашга қийналаётган бўлсангиз, бўшашишни мушакларингиздан бошланг. Мушакларингизни тўлиқ бўшаштиринг. Танангизга дам олишни буюриб кўринг. Баъзилар ухлай олмаганларида китоб ўқишни маъқул кўрадилар. Бу усул ҳам кўпчиликка фойда беради. Ухлай олмаслик катта фожеа эмас, ухлай олмаётгани учун хавотирланиш катта фожеа. Мана шу нарса сизни кун давомида толиқтиради. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатингиздан ижобий томонни топишни ўрганинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top