Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида бошловчингиз Зафарбек. Дўстлар, сизга маълумки ушбу дастур орқали биз Муқаддас Каломдан баъзи оятларни тилга олиб, Парвардигоримизга ибодат қилиш учун қўлларимизни очамиз. Дастуримизни бошлаймиз. Бугун биз азиз хаворий Юханнонинг биринчи мактубида тўхталиб ўтамиз. Қаранглар, Отамиз бизни болаларим деб, қандай буюк бир муҳаббат кўрсатди! Ҳақиқатан ҳам, биз Унинг болаларимиз. Дунё Отамизни танимагани учун, бизни ҳам танимаяпти. Эй маҳбубларим, ҳозир биз Худонинг болалари бўлсак-да, келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ. Фақат шуни биламизки, Исо Масиҳ зоҳир бўлганда, биз У сингари бўламиз; У қандай бўлса, шундай ҳолда кўрамиз. Масиҳга бундай умид боғлаган ҳар бир киши ўзини поклайди, чунки Масиҳ покдир.
Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши қонунбузар билан тенгдир. Гуноҳ – қонунсизлик демакдир. Масиҳ эса гуноҳларимизни аритиш учун пайдо бўлганини биласизлар. Унда гуноҳ йўқ. Масиҳ билан бир тан бўлган ҳеч кимса гуноҳ қилмайди. Ким гуноҳ қилиб юрса, Уни кўрмаган ҳам, танимаган ҳам. Эй фарзандларим, ҳеч ким сизларни алдамасин. Масиҳ қандай солиҳ бўлса, тўғри иш қилувчи киши ҳам У сингари солиҳдир. Гуноҳ қилувчи киши эса иблис зотидир. Чунки дастлаб иблис гуноҳ қилган. Худонинг Ўғли эса иблиснинг ишларини барбод қилмоқ учун пайдо бўлди.
Худодан туғилган ҳеч бир киши гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг уруғи унинг ичида қолади. У Худодан туғилгани учун гуноҳ қила олмайди. Кимда-ким тўғри иш қилмаса, биродарини севмаса, у Худо зотидан эмас. Худонинг болалари ҳам, иблиснинг болалари ҳам шундан билинади. Ажойиб оятлар. Дўстлар, келинг Раббимизга арзийдиган фарзанд бўлиш учун ибодат қилсак. Истасангиз кетимдан қайтариб мен билан бирга ибодат қилсангиз хам бўлади. Осмондаги Отажон, ибодат қилиб Сен билан мулоқатда бўлиш имкониятига эга бўлганимиз учун Сендан миннатдормиз. Худойим, биз гунохкор ва ношукур фарзандларингни халоқ бўлишини истамадинг, ва Ягона муқаддас зотингни биз учун қурбон қилдинг. Худойим, Сенинг мухаббатинг буюкдир. Худойим, биз гунохкорларни Ўзинг кечиргин. Сенга қарши кўп гунох қилдик. Сенинг муқаддас номингга доғ солдик. Худойим, бизни ўзинг ўзгартир. Гунох қилувчи бўлсак унда биз иблиз зотидан бўлиб қоламиз. Худойим, буни амалга ошишига йўл қўймагин. Биз аксинча, Сендан туғилганмиз ва биз Сенинг фарзандингмиз. Муқаддас Рухинг юрагимизда маскан қилган. Худойим, биз Сендан туғилган эканмиз, гунох қилмайлик. Гунохдан нафратланайлик. Гунох устимиздан хоким бўлмасин. Хеч қандай гунох олдида таслим бўлмайлик. Худойим, Сен бизнинг нафақат Худойимизсан, баълки севувчи отасан. Фарзандларингни халоқ бўлишини истамайсан, аксинча, абадий хаётга эга бўлишини истайсан. Худойим, Сен буюксан. Сенга тенги йўқдир. Отажон, бизни гунохдан, унинг васвасадидан узоқлаштиргин. Хеч қайси гунох бизни Сендан айирмасин, хеч қандай гунох бизни Сендан тортиб олмасин. Сен қилган қурбонлик Сенга жуда қимматга тушди. Сен бизга кўрсатган мухаббатинга арзийдиган фарзанд бўлайлик. Азиз Парвардигорим, биз хам яқинимизни Сен ўргатганингдек севишни истайман. Барча қилган ишларим, барча гапирган гапларим фақат Сенинг муқаддас номингни улуғлаш учун қаратилсин. Худойим, Сен севувчи Отасан. Сен бизни қулларим деб атамадинг, аксинча, бизни фарзандларинг қилдинг. Сенинг буюк номинг ила ибодат қилдим. Омин.