Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Студияда, микрофон қаршисида дойимгидек бошловчингиз Зафарбек. Азизлар, сизга маълумки ушбу дастурларимиз орқали биз Муқаддас Каломдан оятлар ўқиб қўлимизни дуоюибодатга очамиз. Бугун биз азиз хаворий Павлуснинг Коринфликларга йўллаган биринчи мактубида тўхталиб ўтамиз. Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳамма нарса фойдали эмас. Ҳамма нарса жоиз экан, лекин ҳамма нарса ибратли эмас. Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин.
Виждонингиз тинч бўлиши учун, бозорда сотиладиган ҳамма нарсани текширмасдан еяверинглар. Чунки «Худовандникидир ер юзи ва ундаги борлиқ жон». Агар имонсизлардан бири сизларни чақирса ва боришга майл қилсангиз, виждонингиз тинч бўлиши учун, олдингизга қўйилган ҳар бир нарсани текширмасдан еяверинглар. Мабодо у киши сизларга: «Бу бутга бағишланган қурбон гўшти», – деб айтса, айтганнинг хотири учун ва виждон учун еманглар. Зотан ер ва ундаги борлиқ жон Худовандникидир. Мен виждон деб ўзимнинг эмас, бошқа кишининг виждонини кўзда тутяпман. Нима учун бошқа кишининг виждони туфайли менинг эркинлигимга доғ тушар экан? Агар мен Худога шукрона айтиб овқатда иштирок этсам, нега миннатдорчилигим учун айбдор бўлар эканман?
Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар. На яҳудийларни, на юнонларни, на Худонинг жамоатини қоқинтирадиган бирон нарса қилманглар. Мен ҳам ўз манфаатимни эмас, кўпларнинг манфаатини кўзлайман, улар нажот топсин деб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топмоқчиман. Ушбу оятларни ўқиб хайратда қолмасдан иложи йўқ. Азизлар, чиндан хам, Худо бизни халоқ бўлишимизни истамайди аксинча Худо бизни яхши фарзанд бўлишимизни истайди. Азиз ака-укалар, мен ибодат қилмоқчиман. Агар истасангиз, мен билан бирга ибодат қилсангиз бўлади. Азиз Отажоним, мени фарзандинг қилганинг учун миннатдорман. Мени озод фарзанд қилиб тарбиялаганинг учун рахмат. Худойим, Сени номингни улуғлайман. Сенинг шохлигинг келишини истайман. Чиндан хам, хазрати Исо Масих орқали биз озод бўлдик. Айнан Исо Масих бизни Сен билан яраштирди ва тўккан қони билан гунохимизни ювиб ташлади. Худойим, бизга озодлик ато этдинг, лекин биз инсонмиз, табиатан гунохкормиз. Гунохдан бизни узоқлаштиргин. Исо Масихдаги озодлигимиз хеч қачон йўқалмасин. Масихдаги озод хаётимиз фақат Сенинг номингни улуғлаш учун бағишлансин. Биз ўзимизни эмас, аввалам бор ўзганинг манфаатини кўзлайлик. Худойим, есак хам, ичсак хам, нимаики килсак хам, хамма нарсани Сени улуғлаш учун қилайлик. Худойим, мени халоқ бўлишимга йўл қўймадинг. Менга янги хаёт кечиришга имкон бердинг. Худойим, Сен мени қиммат бахога сотиб олдинг. Мени гунох жаридан тортиб олдинг. Мен илгари Сени танимас эдим, лекин энди эса, хаётим хокимисан. Хаётимда Сени фақат биринчи ўринга қўйишни истайман. Фақат Сен менинг Халоскорим ва Хокимимсан. Фақат Сен мени муқаддас севгинг билан севасан. Худойим, ушбу ибодатимни Сенга мухтож бўлганлар, хақиқатинга чанқоқ бўлган бандалинг учун бағишлайман. Сенинг муқаддас номинг улуғлансин, шохлигинг келсин. Омин. Азизлар, сиз билан хайирлашар эканман, сизга яна бир бор сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман. www.najot.com. Сиз у ерда нафақат қизиқарли, баълки фойдали маслахатлар ва хикоялар тўплами билан танишасиз. Хайир, саломат бўлинг. Худойим Сизни Ўз панохида асрасин.