3:43

Ўзбекларнинг этник шаклланиши 12 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Эсингизда бўлса, биз сиз билан биргаликда ўзбек халқимизнинг этник шаклланишининг тарихи ҳақида сўз юритган эдик. Бугун мен сизга ушбу қизиқарли хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман.

Эрамизнинг 551чи йилида Олтойда янги давлат – Турк хоконлиги юзага келди. Турк хоконлиги хукмдори Муканхокон ва унинг амакиси Истами Ябғуларнинг Ўрта Осиёга юришлари олтинчи асрнинг 50чи йиллари охири ва 60чи йилларида айниқса кучайди. 568чи йили Ўрта Осиё батамом улар қўлига ўтди. Улар аввал кўпрок узлаштирилмаган ерларга, сўнгра аста-секин махаллий ахоли яшайдиган кишлоқларга яқинлашиб, ерли халк маданий-хўжалик ютуқлари таъсирида ярим ўтрок ва кўп холларда ўтрок турмуш кечиришга, улар билан иктисодий ва маданий алокани кучайтиришга муяссар булдилар. Натижада Хоразм, Фарғона, Сўғднинг катта кисмида яшовчи туркий кабилалар улар билан аралашиб кетди.

Олтинчи асрнинг 60-70чи йилларида хоконлик қабилалари Бухоро вохаси ва хатто Шимолий Афғонистон худудларига хам бориб ўрнаша бошладилар. Бунинг натижасида махаллий ахоли билан ўзаро яқинлашув ва қон-кариндошчилик алокаларининг ривожланиши жараёни содир бўла бошлади. 603чи йилга келиб Турк хоконлиги узил-кесил 2 қисмга: Шаркий ва Ғарбий кисмларга бўлиниб кетади. Ўрта Осиёдаги бир нечта кичик ярим мустақил давлатлар ғарбий Турк хоконлиги таркибида эди. Янги ер эгалиги муносабатлари ривожланаётган ғарб хоконлигининг ижтимоий таркиби хам, сиёсий бошқаруви хам анча-мунча мураккаб эди. Ярим асрлик хукмронлик жараёнида туркларнинг бир қисми ўтроқлашади, қолганлари ерли чорвадорлар билан аралашиб кетади. Ўтрок хаётнинг анъанавий-маъмурий удумлари таъсирида бошқарув таркиблари аста-секин ўзгариб, хоконлик қабилаларининг ижтимоий-сиёсий мавқеи мустахкамланиб боради. Турклар этник-сиёсий хаётда фаоллашиб, Ўрта Осиё жамиятининг барча жабхаларида тенг қатнаша бошлайдилар. Хокон Шегуй вафотидан кейин хокимиятга келган Тун Ябғу яъни Тун Баходир даврида ғарбий хоконлик янада кучаяди.

Бу жараённи тўхтатиш учун хеч бир сиёсий куч майдонга чиқмади. Аксинча, махаллий аслзодалар, айниқса, суғд зодагонлари турк хоконлари химоясида ўз савдо-сотик ишларини ривожлантириб, бу ишлардан жуда катта даромад олар эдилар. Туркий ахоли сон жихатдан кўпайиб, уларнинг махаллий ахоли ўртасидаги этник қатлами тобора қалинлашиб борди. Айникса, туркий қатлам еттинчи ва саккизинчи асрларда Шош ва Фарғонада устун даражага эга эди. Гарчи ғарбий Турк хоконлиги 659чи йилга келиб парчаланиб кетса-да, унинг этник таъсири ўлкада сақланиб колди.

Саккизинчи аср бошида арабларнинг Ўрта Осиёга бостириб кириши махаллий ахоли этногенезига деярли таъсир кўрсатмади. Араблар улардан сиёсий хукмронликни тортиб олиб, туркий халкларнинг Ўрта Осиёга кириб келиш жараёнига чек қўя бошладилар. Хоконлик қабилаларининг махаллий ахоли билан аралашиб кетиши, уларнинг тобора ўтрок хаёт тарзига утиши холати юз берди. Туркий тил тобора кенг тарқала бошлади. Араблар туркий халқлар таъсирини синдириш мақсадида Мовароуннахрни эронликларга якинлаштириш сиёсатини тутдилар. Шу максадда Ўрта Осиёга саккизинчи ва тўққизинчи асрларда арабий ва эроний оилаларни кўчириб келтириб жойлаштириш сиёсатини юрғиздилар. Бу даврга келиб турклар ўз таъсирларида Еттисувни сақлаб қолдилар холос.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top