Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, дастуримни бошлашдан аввал сизга бир савол бермоқчиман. Сиз ибодатларингизда Худодан нимани кўпроқ сўрайсиз? Ха, тўғри, бу масалада бир он бир аниқ жавоб олиш қийин, чунки, ибодат бу хар бир имонлини шахсий иши, чунки биз Худо билан шахсий муносабатларга эгамиз. Лекин, бу саволни беришдан мақсадим, сизга васвасалар учун ибодат қилиб туришингизни эслатишдир. Биз инсонлар жуда нозикмиз, дунё бизни дойим ўзига қайтиб олишни истайди. Келинг, бу хақда Калом нима дейишини кўриб чиқайлик.
Галатияликларга мактубнинг 5чи бобида хаворий Павлус шундай дейди, Шундай қилиб, Масиҳ бизга берган эркинликни маҳкам тутинглар, қайтадан қуллик бўйинтуруғини тақманглар. Буни мен, Павлус, сизларга гапиряпман: агар сизлар суннат қиладиган бўлсангизлар, Масиҳ сизларга фойда қилмайди. Хатна бўладиган ҳар бир одамга яна таъкидлаб айтаман: у бутун Илоҳий Қонунни бажаришга мажбурдир. Сизлар: Қонунга амал қилиб ўзимизни оқлаймиз, деб Масиҳдан ажралгансизлар ва Худо иноятидан маҳрум бўлгансизлар. Бизлар эса Илоҳий Руҳдан умидвор бўлиб, имонимиз асосида оқланишимизни кутамиз. Исо Масиҳ йўлида на суннат, на суннатсизлик бирон ишга ярамайди, фақат муҳаббат билан амал қилувчи имон ярайди. Сизлар яхшигина қадам отаётган эдингизлар. Шундай экан, ҳақиқатга итоат қилишингизга ким халақит берди? Сизнинг бу инонувчанлигингиз сизни Даъват қилувчидан бўлмади! Озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитади!
Раббим ҳақи ишончим комилки, сизлар бу хусусда бошқача фикр қилмайсизлар. Фикрингизни чалғитувчи ким бўлмасин, шунга яраша жазосини олади. Биродарлар, мен ҳали ҳам суннатни тарғиб этаётган бўлсам, нима учун ҳануз таъқибларга дучор бўлмоқдаман? Ундай бўлса, хоч васвасаси йўққа чиқар эди-ку! Қанийди сизларни бу гап билан изтиробга солувчилар ўзларини бичишса! Эй биродарлар, сизлар эркинликка чорлангансизлар. Фақат бу эркинликни нафсингиз учун қурбон қилманглар, балки бир-бирингизга муҳаббат билан хизмат қилинглар. Чунки Илоҳий Қонуннинг ҳаммаси бир сўзда жамланади, яъни: «Ўзгани ўзинг каби севгин». Аммо сизлар бир-бирингиз билан тишлашиб, ғажишсангизлар, эҳтиёт бўлинглар, тағин бир-бирингизни еб битирманглар! Ха, азизлар, бундай кучли оятларни тушунар экансан титроқ бўсиши табиийдир. Азизлар, келинг, бу дунёга уйғунлашмаслик учун ибодат қилсак. Худойим, биз берган нажотингни қабул қилиб абадий хаётга эга бўлдик ва Сени ушбу тухфанг учун улуғлаймиз. Худойим, биз нажот топдик, лекин шайтон бизга дойим хужум қилишга харакат қилади.
Хаётимизни қийинчиликлару муаммоларга тўлдиришга харакат қилади. Худойим, бизни бундан ўзинг асрагин. Борлиғимиз фақат Сенинг иноятинг томон бўлсин. Хеч қандай дунёвий ишлар бизни ўзига тортиб олмасин. Худойим, биз янги хаётда Сен билан бирга бахтли хаёт кечирмоқдамиз. Ушбу бахтли хаётимиз учун хазрати Исо Масих хочга бориб муқаддас қонини тўкди. Ахир бу нажот Сенга нақадар қимматга тушди, Худойим. Биз эски дунёга қайтишни истамаймиз. Муқаддас Рухинг бизни хар қандай дунёга уйғунлашлардан асрасин. Худойим, Сен чиндан хам буюк Худосан. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин.