Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, дастуримни бошлашдан аввал сизга бир савол бериш истагидаман. Ибодат хаётингизда қандай ўринни эгаллайди? Албатта, юрагида имони бор киши учун ибодат хаётнинг бир қисмига айланиши табиийдир. Сиз Раббимиз билан шахсий муносабат ўрнатар экансиз, ибодатни мухим эканини хеч эсингиздан чиқарманг. Эсингизда бўлсин, имон билан айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Келинг, Раббимиз ибодат хақида нима айтганини кўриб чиқсак.
Марк хушхабарининг ўн биринчи бобидаги оятларни сизга ўқиб берсам. Эрта билан улар яна анжир дарахти ёнидан ўтиб қарашсаки, дарахт илдизигача қуриб қолган экан. Бутрус бўлган ҳодисани эслаб, Исога: – Устоз! Қара, Сен лаънатлаган анжир дарахти қуриб қолибди, – деди. Исо бунга жавобан айтди:
– Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: „Қўпорилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар. Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин. Агар сизлар бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизларни кечирмайди.
Ха азизлар, нажот топганимиздан сўнг хаётимиз бутунлай ўзгаради. Чунки биз Худо томонидан нажот олиб, фақат У билан муносабатда бўламиз. Ва айнан шу муносабатлар бизни ибодат қилишга чорлайди. Ибодатсиз хеч қандай рухий ўсишни иложиси йўқдир. Қизиғи шундаки, сиз истаган жойда ва истаган вақтда ибодат қилишингиз мумкин. Энг асосийси дилингизда имон бўлса бас. Барча сўраган истакларингиз амалга ошади. Ибодат қилаятганингизда хеч шубхаланманг. Келинг, биз хам қўлимизни очиб севикли Раббимизга ибодат қиламиз. Бордию ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг. Истасангиз кетимдан қайтаринг. Азиз парвардигорим, севикли Отажоним, бизга нажот берганинг учун Сендан чексиз миннатдормиз. Худойим, Сен бизни гунох жаридан қиммат бахога сотиб олдинг.
Биз энди фақат сенга тегишлимиз. Борлиғимизнинг барчаси Сеникидир. Худойим, Сен нақадар ажойибсан. Хазрати Исо Масих бегунох бўла туриб биз гунохкорлар учун хочга борди, ва тўкилган муқаддас қони билан гунохларимизни ёмғирдай ювиб ташлади. Худойим, Сенинг буюк режанг амалга ошди. Барча пайғамбарлар орзу қилиб кутиб яшаган кун келди. Худойим, мен Сенинг хақиқатингни хали билмаган бандаларинг учун ибодат қиламан. Уларнинг нажоти учун Сендан сўрайман. Худойим, Сенинг чексиз севгингни улар хам ўз юракларида хис этсинлар. Улар хам нажотингни қабул қилиб Муқаддас Рухинг ёрдамида бахтли хаёт кечирсинлар. Худойим, Сенинг шохлигинг келсин. Мамлакатимиздаги барча эшитувчи қулоқ нажотинг хақида эшитсин. Нафақат эшитсин, баълки хақиқатингни қабул қилишсин. Худойим, бизга ибодат қилишга ўргатганинг учун рахмат. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун сизга ташаккур билдираман. Бордию ибодат хақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз бизга мактуб йўлланг, ёки www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг, сиз у ерда кўпгина қизиқарли хикоялар билан танишасиз. Хайир, омон бўлинг.