3:33

Сизнинг хақиқатингиз

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азиз ака ука ва опа сингиллар, сизга маълумки, ушбу дастурларимиз айнан ибодат ва шу билан боғлиқ бўлган мавзуларга бағишлангандир. Дастур давомида биз Муқаддас Каломдан баъзи оятларни тилга олиб, қўлларимизни ибодат учун очамиз. Сиз ибодат қилишни биласизми? Агар билмасангиз хеч хижолат бўлманг, чунки хазрати Исо Масихнинг шогирдлари хам илгари ибодат қилишни билишмаган. Улар хам худди сиз ва менга ўхшаган оддий инсон бўлган. Келинг, Раббимиз Исо Масих қандай ибодат қилишни ўргатгани ҳақидаги оятларни кўриб чиқсак. Матто хушхабарида қуйидаги оятлар келтирилган.

Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар. Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди. Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади. Сизлар эса бундай ибодат қилинглар:

Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин. Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек,

Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин, Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин. Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир. Омин. Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди.

Азизлар, кўриб турганингиздек, ибодат қилиш қийин эмас, энг мухими ибодатни имон билан бажариш керак халос. Раббимиз Масиҳ айтганидек, иккиюзламачиларга ўхшаб кўп сўзламанг, чунки тирик Худойимиз бизнинг сўзларимизга эмас, аксинча юрагимизга қарайди. Ундан сўрашингиздан олдин, У сиз нимага мухтож эканингизни олдиндан билади. Келинг, ибодат учун қўлимизни очамиз. Бордию, ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг, истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажонимиз, чиндан хам Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг шохлигинг келсин. Бизга нажот берганинг учун Сендан миннатдормиз Отажон. Худойим, улуғ зотинг хазрати Исо Масих биз учун қурбон қўзиси каби бўғизланди ва Сенинг буюк режангни амалга оширди. Худойим, Сенинг севгинг бизга озодлик берди. Айнан Сенинг бизга бўлган севгинг туфайли Исо Масих хочга бориб биз гунохкорлар учун жон берди, ва айнан бизнинг имонимизни мустахкамлаш учун ўликлар диёридан қайта тирилди. Худойим, бизга рухий ўсишга ёрдам бер. Дойим Сенга хизматда бўлиб, Сенга ибодат қилайлик. Нажот хушхабаринг мамлакатимизнинг хар бир қишлоғига, хар бир кўчага тарқалсин. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию ибодат қилиш хақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз бизга мактуб йўлланг, ёки www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top