3:36

Янги юраклар учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга ва ибодат билан боғлиқ мавзуларга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, имонли киши. Албатта хар бир имонли кишининг хаётида ибодат жуда мухим ва катта рол ўйнаши табиийдир. Нима учун шундай? Нима учун имонли киши дойим ибодатда бўлиши керак? Гап шундаки азизлар, биз имонликлар нажот берган Яратувчимиз билан айнан ибодат орқали мулоқатда бўламиз. Айнан ибодат орқали биз Худойимиз билан гаплашиб, барча дарду истакларимизни Унга билдирамиз. Яқинларимизу душманларимиз учун хам айнан ибодат орқали Худодан нажот сўраймиз. Ибодат ҳақида хазратимиз Исо Масих нима дейишини бир кўриб чиқайлик. Луқо хушхабарининг ўн биринчи бобига назар ташласак қуйидаги оятларни кўрамиз.

Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга: – Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. Исо уларга деди: – Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар:

Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин.

Кундалик ризқимизни бериб тургин. Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Яна уларга деди: «Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб: – Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди. Униси ичкаридан жавоб бериб: – Мени безовта қилма. Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими? Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради. Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади.

Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради? Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир. Азизлар, ушбу оятлардан шуниси маълум бўладики, ибодат қилиш қийин эмас ва кўп куч ва вақт талаб этмайди. Энг мухими, имон билан ибодат қилсангиз бас. Азизлар, келинг мен хам қўлимни очиб ибодат қиламан. Бордию ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг, истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, берган нажотинг учун катта рахмат. Худойим, Сен бизга нажот бериб Ўзинг билан бизни яраштирдинг. Худойим, энди биз ибодат орқали Сен билан мулоқат қилишимиз мумкин. Истаган вақтимизда, истаган жойда Сен билан икки қадрдон дўст каби гаплашганидек бемалол Сен билан гаплашсак бўлади. Бу нақадар ажойибдир, Худо билан яқин дўст каби бўлиш! Худойим, мен хали Сенинг хақиқатингни билмаган одамлар учун ибодат қилмоқчиман. Она юртимда Сенинг шохлигинг хақида хали эшитмаган одамлар кўп, ва айнан улар Сенинг севгинга мухождир. Худойим, уларга Муқаддас Рухингни бер, улар хам нажотингдан бахраманд бўлсин. Омин. Азизлар, ибодат ва нажот хақида кўпроқ билишни истасангиз бизга мактуб йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top