3:31

Масихдаги хаёт 4

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Исо Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, эсингизда бўлса биз ўтган галги эшиттиришда Яҳё Чўмдирувчи Масих хақидаги айтган оятларни кўриб чиққан эдик. Саволларга жавобни сиздан кутиб қоламан. Бугун эса мен дастурни хикоя билан бошлайман.

Янги Ахднинг тузилишининг якунида имонлилар жамоати энди бошланган эди. Бутун дунё бўйлаб икки минг йил давомида дунё Исо Масихнинг кетимдан эргаш деган оятини амалга оширди. Икки минг йил давомида Исо Масихнинг ўргатганлари ва хаётининг хақиқатлари авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Ўша икки минг йил давомида хазрати Исо Масихнинг издошлари яхши ва ёмон кунларни кўриб келишди. Имонлилар жамоатининг биринчи юз йилликлардаги ривожланишида Масихни хочга михлаган румликлар, Унинг издошларини қувғин қилишда давом эттиришди. Қувғинлару қийинчиликларга қарамасдан Исо Масих жамоати ўзининг содиқлиги билан кўпайиб бораверди. Исо Масихнинг хақиқати учун азоб чекишни ва хатто ўлишни хам хурсандчилик билан кўпчилик қабул қилди.

Ундан ташқари, хазрати Исо Масихнинг шогирдлари ва издошларининг кучли имони туфайли кўпгина румлик бошлиқлар хам Масихнинг издошларига ва шогирдларига айланди. Масих издошларининг хотиржамлик билан ўлимга боришини кўрган румликлар ўз хаётлари хақида ўйлашни бошлайдилар. Шундай қилиб, қийинчиликларга ва қувғинларга қарамай, Исо Масих издошларининг жамоати кундан кунга кўпайиб борарди. Хатто қўрқиб кетган Рим аскарлари хам Исо Масих томонига ўтган эди. Кейинги хикоя сизга Рум аскарларининг қириқтаси хозирги Туркияда азоб чеккани хақида бўлади. Хар хил жангда Рум учун жанг олиб борган аскарлар охирги кечани имон учун жанг олиб борганини кўрасиз.

Тун қоронғу ва жуда совуқ эди, лекин шунга қарамасдан қоронғулик ичра хурсандчилик қўшиғи эшитилар эди. Қадимги Рум империясида, Исо Масихнинг издошлари қувғинга ва азобга йўлиққан эди. Хўш, ўша 320чи йили, Рум аскарлари имонга келган қириқта аскарни музлаган кўлга олиб борди. Аскарлар юзбоши ўша қириқта аскарлар гурухига, “Исо Масихдан юз ўгиринглар шунда тирик қоласизлар” деди. Агар юз ўгирмасанглар, бугунги кечаёқ музлаган кўлда азоб чекиб ўласизлар, деди Рум юзбошчиси. Ўша аскарлар, ё Рум қонунларига риоя этишни ё Исо Масихга эргашишни танлаши керак эди. Ушбу довюрак аскарлар Исо Масихга эргашишни танлади, ва қип яланғоч қилдириб уларни музлаган кўлга олиб боришди. Қирғоқда эса, олов атрофида ўтирган аскарлар қип яланғоч аскарларни музда айтиб ўтирган қўшиқлари устидан масхара қилар эди, фақат бир кишидан ташқари.

Олов атрофида ўтирганлардан бири, шерикларига кўзларини кўрсатмаслик учун оловдан юзини ўгириб олган эди. Музлаган кўлдан янграб турган қўшиқ бирданига тўхтаб қолди. Музликдан титраган бир аскар олов томон келар эди, олов атрофидаги аскарлар эса хурсандлигидан бақириб юборишди. Азизлар, хикоянинг давомини кейинги сафар эътиборингизга хавола этаман. Барча саволларингиз ё истакларингизни билдириш учун www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз хикоянинг ёзма шаклига эга бўлишингиз мумкин. Ундан ташқари, саволларга жавобларни эфир орқали ўқиш имкониятига эгамиз. Барча шахсий маълумот аноним шаклида бўлади. Хайир азизлар, Худо сизни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top